Данайлар — Юнонистоннинг Арголида вилоятида яшовчи қад. юн. қабилалари, Гомер асарларида Д. Троя уруши қатнашчилари бўлиб, айёрлик қилиб (ёғочдан ясалган Троя оти ёрдамида) Трояни олганлар; шундан "данайлар ҳадяси" деган, яъни қабул қилувчилар учун ҳалокатли бўлган ҳадяни англатувчи ибора келиб чиққан.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил