Данфиганкет, Динвагикад (сўғдийча — муқаддас дин ибодатхонасининг жойи) — ўрта асрларга оид шаҳар ўрни. Шарқ географларининг маълумотига қараганда, у Шош вилоятининг маркази Бинкатдан 5 фарсах (35–40 км) узоқликда халқаро карвон йўли устида жойлашган. Данфиганкет ҳаробалари ҳозирги Ниёзбоши қишлоғи яқинидаги Йўғонтепа деган жойда жойлашган бўлиб, атрофи девор билан ўралган тўғри бурчакли қалъа ва шаҳристондан иборат. Унда ҳунармандларнинг катта гу-зари бўлган. Данфиганкет ВИ—ВИИ асрларда шаҳар холига келган ва ИХ—ХИИ асрларда гуллаш даврини бошдан кечирган. Мўғулларнинг талончилик ҳужуми натижасида ХИИИ аср бошларида шаҳар вайронага айланган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил