Данг 1351-1356, Олтин О'рда, хон Жонибек.

Данг — 1) оғирлик ўлчови ёки пул бирлиги. Улуғбек академиясининг намояндаларидан Ғиёсиддин Жамшид алКоший (Кошоний) ўзининг "Арифметика калити" асарида ўрта асрлардаги Ўрта Осиё ва Эрон халқларининг оғирлик ўлчови ва пул бирлиги бўлган Д., тассуж ва ашоир атамаларидан каср сонларни ифодалашда фойдаланган. Бунда динорни 1 га тенг деб олинса, Д. 1/6 га, тассуж 1/24 га, ашоир 1/96 га тенг бўлган. Чунки бир Д. олтин билан ўлчанса 1/6 динорга, кумуш билан ўлчанса 1/6 дирҳамга ва ихтиёрий оғирликдаги 1/6 мисқолга тенг. Тассуж Д. билан қуйидагича боғланган: 1 тассуж 1/4 Д. = 1/24 динор, дирҳам ёки мисқол. 1 ашоир 1/4 тассуж = 1/16 Д.= 1/96 динор, дирҳам ёки мисқол; 2) рус тилидаги "денга" сўзининг ўзаги шу "данг" дан олинган, дастлаб у пул бирлиги бўлиб, 1/2 тийин ёки 1/16 олтинни билдирган. Д. кўпгина адабиётларда, мас, Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи", Б. Аҳмедовнинг "Тарихдан сабоқлар"ида донг кўринишида ҳам учраб туради.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил