Daniel Eaton
Даниэл Эатон (талаффузи: Даниел Итон; 1992-йил 26-мартда туғилган) — Америка вакили сифатида муз устида рақс мусобақаларида қатнашувчи муз раққоси. Конкида учиш бўйича шериги Юра Мин билан мусобақаларда Корея Республикасини ҳимоя қилган, у билан 2020-йилги Корея миллий чемпиони ҳисобланади. Собиқ шериги Александра Алдридге билан билан бирга 2014-йилги Тўрт қитъа чемпионатининг бронза медали соҳиби, икки карра (2012, 2013) Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори, 2012-йил Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при финалининг бронза медали совриндори ва Ўсмирлар ўртасида икки карра АҚШ чемпиони бўлган.
| Даниэл Эатон | |
|---|---|
|
Алехандра Алдридге ва Эатон, 2012-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Давлат |
|
| Олдин вакил бўлган |
|
| Таваллуди |
1992-йил 26-март Титусвилле, Флорида |
| Бўйи | 1.78 м (5 фт 10 ин) |
| Шериги | Юра Мин |
| Олдинги шериклари | Алехандра Алдридге |
| Жамоаси | Анн Арбор ФСC |
| Олдинги жамоалари | Арcтиc Эдге, Детроит СC |
| Учишни бошлаган | 1997 |
| Шахсий рекордлари | |
| Рақс (умумий натижа) | 168.10 |
| Қисқа рақс | 66.79 |
| Эркин рақс | 101.95 |
Фаолияти
Эатон 2009-йилги АҚШ чемпионатида Самеэна Шеикҳ билан янги конкида учувчилар даражасида рақобатлашган.
Алдридге билан
Эатон 2009-йил май ойида Алдридге билан жуфтлик ҳосил қилган. Жуфтлик ўзларининг биринчи мавсумида АҚШнинг янги конкида учувчилари унвонини қўлга киритган[1]. Кейинги мавсумда улар Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясида дебют қилиб, Франсия ва Англияда бўлиб ўтган мусобақаларида 6 ва 4-ўринларни эгаллаганлар. Жуфтлик ўсмирлар ўртасида 2011-йилги АҚШ чемпионатида иштирок этиб, 5-ўринни эгаллаган.
2011 — 2012-йилги мавсумда Алдридге / Эатон жуфтлиги Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при мусобақасининг Латвияда бўлиб ўтган босқичида бронза, Австрияда эса кумуш медални қўлга киритган. Улар 2012-йилги АҚШ чемпионатида ўсмирлар унвонига сазовор бўлган. Жуфтлик 2012-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, Анна Яновская / Сергей Мозгов жуфтлигини ортда қолдирган ҳолда, бронза медалини қўлга киритган[2].
Алдридге / Эатон жуфтлиги 2012 −2013-йилларда АҚШ ва Словенияда бўлиб ўтган ЖГП мусобақаларида олтин медалларни қўлга киритган[3]. Улар ушбу натижалари туфайли Россиянинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтадиган 2012 — 2013 ЖГП финалида қатнашиш учун йўлланмага эга бўлган ва финалда иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритганлар. Жуфтлик 2013-йилги Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида яна бир бронза медали соҳибига айланган[4].
Алдридге / Эатон жуфтлиги 2014-йил июл ойида УС Cлассиc мусобақасида олтин медални қўлга киритгандан сўнг, иккита Гран-при мусобақасида иштирок этиб[5], 2014 Скате Cанада Интернатионал мусобақасида олтинчи ва 2014 Ростелеcом Cуп мусобақасида еттинчи ўриндан жой олган. Жуфтлик 2015-йилги АҚШ чемпионатида иштирок этиб, олтинчи ўринни эгаллаган. Улар 2015-йилнинг 30-январида жуфтликдаги фаолиятини тугатганини эълон қилган.
Дастурлари
Алдридге билан
| Мавсум | Қисқа рақс | Эркин рақс |
|---|---|---|
| 2017 — 2018 |
|
|
| 2014 — 2015 |
Cармен: Георгес Бизет
|
Гоне wитҳ тҳе Wинд: Мах Стеинер
|
| 2013 — 2014 |
|
|
Натижалари
ГП: Гран-при ; CС: Чалленгер серияси ; ЖГП: Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при
Алдридге билан
| Халқаро | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақа | 09 — 10 | 10 — 11 | 11 — 12 | 12 — 13 | 13 — 14 | 14 — 15 | 17 — 18 |
| Жаҳон чемпионати | 17 | ||||||
| Тўрт қитъа | 3 | ||||||
| ГП Ростелcом | 7 | ||||||
| ГП Скате Cанада | 6 | ||||||
| CС УС Cлассиc | 1 | ||||||
| Непела Тропҳй | 6 | ||||||
| Халқаро: Ўсмирлар | |||||||
| Жаҳон чемпионати | 3 | 3 | |||||
| ЖГП финали | 4 | 3 | |||||
| ЖГП Австрия | 2 | ||||||
| ЖГП Франсия | 6 | ||||||
| ЖГП Латвия | 3 | ||||||
| ЖГП Словения | 1 | ||||||
| ЖГП Буюк Британия | 4 | ||||||
| ЖГП АҚШ | 1 | ||||||
| Миллий | |||||||
| АҚШ чемпионати. | 1-Н | 5-Ж | 1-Ж | 1-Ж | 5 | 6 | 8 |
| Даражалар: Н = янги конкида учувчи; Ж = ўсмирлар | |||||||
Манбалар
- ↑ „2015 Лаке Плаcид Иcе Данcе Чампионшипс - Сениор Фреэ Данcе Ресулц“. Лаке Плаcид Скатинг. Олймпиc Регионал Девелопмент Аутҳоритй (2015-йил 31-июл). 2015-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.
- ↑ Слатер, Паула. „Алдридге анд Блаcкмер ‘cуттинг эдгес’“. Голден Скате (2015-йил 6-октябр).
- ↑ „Алдридге, Блаcкмер Анноунcе Энд оф Партнершип“. иcе-данcе.cом (2016-йил 13-сентябр).
- ↑ „Тҳе Ретурн оф Алдридге & Эатон“. иcе-данcе.cом (2017-йил 16-сентябр).
- ↑ „2015 Лаке Плаcид Иcе Данcе Чампионшипс - Сениор Шорт Данcе Ресулц“. Лаке Плаcид Скатинг. Олймпиc Регионал Девелопмент Аутҳоритй (2015-йил 30-июл). 2015-йил 3-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-август.