Даниэл Габриэл Фаҳренҳеит (талаффузи: Даниел Габриел Фаренгейт) (1686—1736) — немис физиги. Буюк Британия ва Нидерландияда ишлаган. Спиртли (1709) ва симобли (1714) термометрлар ясаган. Ўз номи билан аталадиган температура шкаласини таклиф қилган. Унда умум қабул қилинган таянч нуқталари нормал атмосфера босимида музнинг эриш нуқтаси билан сувнинг қайнаш нуқтаси орасида температура интервали 180 бўлакка — Фаҳренҳеит градуси (°Ф) га бўлинган. Музнинг эриш нуқтаси Фаҳренҳеит шкаласида 32 °Ф, сувнинг қайнаш нуқтаси 212 °Ф деб олинган (яна қаранг Градус).

Манбалар