Даниэла Cоcиу (2000-йил 4-майда туғилган) – молдовалик байдаркачи (спринт каноэчи). У Мариа Олăраșу билан бирга 2020 ва 2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этган. Даниэла Cоcиу 2024-йилги каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлган.

Даниэла Cоcиу

Cоcиу 2024-йилда
Шахсий маълумотлари
Жинси Аёл
Фуқаролиги Moldova bayrogʻi Молдова
Таваллуд санаси 2000-йил 04-май
Чирcăиэșти, Молдова
Спорт
Қайси спорт Каноэда эшкак эшиш
Мураббий(лар)и Виктор Ренейскй
Спорт мукофотлари
Жаҳон чемпионати
Кумуш Самарқанд 2024 C-2 200 м

Фаолияти

Cоcиу халқаро мусобақалардаги дебютини 2018-йилда Италиядаги Ауронзо ди Cадоре шаҳрида бўлиб ўтган Европа ўсмирлар ва 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги каноэда эшкак эшиш чемпионатида амалга оширган. У ерда C–2 500 метр масофада кумуш медал, C–2 200 метр масофада эса бронза медални қўлга киритган[1]. 2019-йилда у яна Европа ўсмирлар ва 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги чемпионатида қатнашиб, C–2 500 метр масофада иккинчи ўринни эгаллаган[2].

2021-йилда Венгриянинг Сзегед шаҳрида бўлиб ўтган каноэда эшкак эшиш бўйича саралаш регаттасида Cоcиу ва Оларашу C–2 500 метр масофада ғалаба қозониб, 2020-йилги Токио олимпиадасига йўлланма олган[3][4]. 2021-йил август ойида у навбатдаги мусобақада C–2 500 метр баҳсларида иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган. Cоcиу ва Оларашу каноэда эшкак эшиш бўйича олимпия ўйинларида Молдова шарафини ҳимоя қилган илк аёл спортчилар бўлишган.

2022-йил июн ойида у Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилган Европа ўсмирлар ва 23 ёшгача бўлганлар ўртасидаги каноэда эшкак эшиш чемпионатида C–2 200 метр масофада олтин, C–2 500 метрда эса кумуш медалга сазовор бўлган[5][6].

2023-йил июн ойида у Полшанинг Краков шаҳрида бўлиб ўтган Европа ўйинларида C–2 500 метр масофада тўртинчи ўринни эгаллаган[7][8]. 2023-йил июл ойида Италиядаги Ауронсо шаҳрида ўтказилган Европа ўсмирлар ва 23 ёшгача бўлганлар чемпионатида иштирок этиб, C–2 500 метр масофада олтин медални қўлга киритган[9][10]. Шундан сўнг Германиянинг Дуйсбург шаҳрида бўлиб ўтган 2023-йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, C–2 500 метр мусобақасида еттинчи ўринни эгаллаган ва 2024-йилги олимпиадага йўлланма олган[11][12].

2024-йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида у C–2 500 метр масофада иштирок этиб, еттинчи ўринни эгаллаган[13]. 2024-йил август ойида эса Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатида C–2 200 метр масофада 44.104 сония натижа билан кумуш медалга эга чиққан[14][15].

Манбалар

  1. ↑ „Молдова wинс фоур медалс ат Cаноэ Спринт Эуропеан Чампионшипс“. ипн.мд (2018-йил 4-июл). 2024-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  2. ↑ „Молдован теам wинс силвер ат У23 Эуропеан Cаноэ C’шипс“. ипн.мд (2019-йил 15-июл). 2024-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  3. ↑ „Теарс флоw ас Олймпиc қуотас деcидед ин Сзегед“. cаноэиcф.cом (2021-йил 13-май). Қаралди: 2024-йил 27-август.
  4. ↑ Роwботтом, Мике „Спаин’с Cорбера эарнс Токё 2020 плаcе ин Эуропеан cаноэ спринт қуалифиэр ат Сзегед афтер Рио дисаппоинтмент“. инсидетҳегамес.биз (2021-йил 13-май). Қаралди: 2024-йил 27-август.
  5. ↑ „Тwо Молдован атҳлетес wин голд ат Эуропеан Cаноэ Спринт Чампионшипс“. ипн.мд (2022-йил 27-июн). 2024-йил 27-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  6. ↑ „Wомен cаноэисц фром Молдова wин силвер медалс ат чампионшип ин Белграде“. молдпрес.мд (2022-йил 27-июн). 2022-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  7. ↑ „Фирст медалс аwардед ат Cаноэ Спринт“. эуропеан-гамес.орг (2023-йил 22-июн). 2024-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  8. ↑ Бурке, Патриcк „Cаноэ спринт доубле ҳелпс Украине топ эарлй медалс табле ат Кракów-Маłополска 2023“. инсидетҳегамес.биз (2023-йил 22-июн). Қаралди: 2024-йил 27-август.
  9. ↑ „Даниэла Cоcиу - Мариа Олăраșу дуо wинс У23 500 м cаноэ раcе“. ипн.мд (2023-йил 7-июл). 2024-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  10. ↑ „Фирст медалс деcидед ат ИCФ Wорлд Чампионшипс ин Ауронзо“. cаноэиcф.cом (2023-йил 7-июл). Қаралди: 2024-йил 27-август.
  11. ↑ „Молдова wинс қуалифиcатион фор Парис Олймпиc Гамес ин каяк-cаноэ эвент“. молдпрес.мд (2023-йил 29-август). 2024-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  12. ↑ „ИCФ девелопмент cамп ҳелпс паддлерс маке марк ат Парис 2024“. cаноэиcф.cом (2024-йил 9-август). Қаралди: 2024-йил 27-август.
  13. ↑ „Cаноэисц Даниэла Cоcиу анд Мариа Олăраșу ранк 7тҳ ат Олймпиc Гамес“. ипн.мд (2024-йил 8-август). 2024-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-август.
  14. ↑ Рубио Салгуэро, Давид „Cаноэинг: Олймпиc чампион Достал аддс wорлд голд он финал дай ин Самарканд“. инсидетҳегамес.биз (2024-йил 26-август). Қаралди: 2024-йил 27-август.
  15. ↑ „Достал аддс wорлд голд то Олймпиc суccесс он тҳриллинг финал дай ин Самарканд“. cаноэиcф.cом (2024-йил 25-август). Қаралди: 2024-йил 27-август.

Ҳаволалар