Лиса Даниэла „Данни“ Ди Торо (1974-йил 16-октябрда туғилган) — австралиялик ногиронлар аравачасидаги теннисчи ва пара стол теннисчиси[1][2]. Ди Торо Франсия очиқ чемпионатининг 2010-йилги жуфтлик баҳслари чемпиони ҳамда Мастерс турнирининг жуфтлик чемпиони ҳисобланади. Яккалик баҳсларида Ди Торо дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси ва икки карра Мастерс финалчиси бўлган. 2015-йилда у пара стол теннисига ўтди ва Австралия шарафини 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида ҳимоя қилган. У ерда Курт Феарнлей билан бирга жамоа сардори бўлган[3]. 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида (унинг еттинчи Паралимпиадаси) у жамоа сардори ва Рйлей Батт билан бирга очилиш маросимида байроқдор бўлган. Спортчи Парижда ўзининг саккизинчи Паралимпия ўйинларида иштирок этган.

Даниэла Ди Торо
Тўлиқ исми Лиса Даниэла Ди Торо
Мамлакат Avstraliya bayrogʻi Австралия
Истиқомат жойи Мелбоурне, Виктория
Туғилиши 1974-йил 16-октябр (1974-10-16) (52 ёш)
Мелбоурне, Виктория
Профессионаллик 1988-йил
Ишлатадиган қўли Ўнг қўл
Яккалик баҳслар
Энг юқори позицияси Но. 1 (1998-йил 14-июл)
„Катта дубулға“ турнири яккалик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен Ф (2002, 2003, 2004, 2011)
Френч Опен СФ (2010)
УС Опен Ф (2010)
Бошқа турнирлар
Жуфтлик баҳслари
Энг юқори позицияси Но. 1 (1997-йил 20-май)
„Катта дубулға“ турнири жуфтлик баҳслари натижалари
Аустралиан Опен Ф (2010)
Френч Опен W (2010)
Wимбледон Ф (2009, 2010)
УС Опен Ф (2009, 2010)
Сўнгги марта янгиланди: 2012-йил 29-январ.

Шахсий ҳаёти

Даниэла Ди Торо 1974-йил 16-октябрда Мелбурнда (Виктория штати) туғилган. У 1988-йилда мактабдаги сузиш мусобақаси пайтида содир бўлган бахциз ҳодиса натижасида девор устига қулаб тушиши сабабли параплегия (оёқлари фалажланиши) ҳолатига тушиб қолган[4][5]. Шифохонада ётганида Ди Торо Австралия ногиронлар аравачасидаги баскетбол терма жамоаси аъзоси Сандй Блйтҳе билан учрашган. У Ди Торони спорт билан шуғулланишда давом этишга илҳомлантирган. Ди Торо Мелбурннинг Торнбери шаҳар атрофида яшайди ва Мелбурнда ёшлар билан ишловчи мутассис бўлиб фаолият юритади[6]. У 2009-йилда Виктория университетини Хитой табобати бакалаври даражаси билан тамомлаган[5].

2017-йилда у Австралия Паралимпия қўмитасининг спортчилар билан ҳамкорлик ва фаровонлик бўйича мас’ул ходими ҳамда Спортчилар комиссиясининг раис ўринбосари этиб тайинланган[7].

Ногиронлар арабачасидаги теннис

Илгари мен ҳар доим ўз мусобақаларимга шунчалик берилиб кетар эдимки, дўстларимнинг баҳсларини томоша қилиш ва одамлар Паралимпия ўйинларида нимани ҳис қилишларини тушуниш имкониятини қўлдан бой берар эдим. Бу жуда ажойиб туйғу.
—Даниэла Ди Торо[4]

Ногиронлар аравачасидаги теннисда Ди Торо Т12/Л1 параплегия тоифасига киради. У илк бор тўққиз ёшида теннис ўйнашни бошлаган. Ногиронлар аравачасидаги теннис билан 1988-йилда шуғуллана бошлаган ва 1989-йилдан Австралия шарафини ҳимоя қилишга киришган. 1991-йилда Австралия очиқ чемпионатида ғолиб чиққан — бу унинг ушбу турнирдаги иккита унвонидан биринчиси бўлган. Халқаро миқёсда у дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси даражасигача кўтарилган[4]. Спортчи Виктория спорт институтининг стипендияси соҳибаси бўлган[8]. Профессионал теннисчи сифатида Ди Торо уч юздан ортиқ учрашувда ғалаба қозонган. Унга Грег Cрумп мураббийлик қилган[6]. У Теннис марказида ва Нунавадингда машғулот ўтказган[8]. Спортчининг клубдаги теннис фаолияти Wҳеэлчаир Спорт Виcториа билан боғлиқ[8].

2010-йилги мавсум охирида Ди Торо дунё рейтингида иккинчи ўринни эгаллаган. 2010-йилги мавсумда у Австралия очиқ чемпионатида чорак финалга, Франсия очиқ чемпионатида ярим финалга ва АҚШ очиқ чемпионатида финалга етиб борган. 2010-йилда у Япония очиқ чемпионати ва Корея очиқ чемпионатида ғолиб чиққан[9]. 2010-йилда Ди Торо тўртта йирик теннис мусобақасининг аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган. Унинг шериклари Буюк Британиялик Луcй Шукер ва Голландиялик Аниэк Ван Коот бўлган[10]. Ди Торо 2011-йилда жароҳат олган ҳамда бўйин умуртқаси яллиғланиши сабабли Франсия ва Корея очиқ чемпионатларини ўтказиб юборишга мажбур бўлган. Жароҳат Япония очиқ чемпионатида иштирок этаётганда содир бўлган бўлиб, у умуртқалараро диск чурраси эди[11].

Паралимпия ўйинлари

Ди Торо ногиронлар аравачасидаги теннисчи сифатида кетма-кет 4 та Паралимпия ўйинларида қатнашган: 1996-йил Атлантада, 2000-йил Сиднейда, 2004-йил Афинада ва 2008-йил Пекинда[4]. У 2000-йилги Сидней ўйинларида аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларида Бранка Пуповаc билан бирга кумуш медални қўлга киритган[12]. 2004-йилги ўйинларда эса аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида бронза медалига эга чиққан. Спортчи 2008-йилги Паралимпиада ўйинларида иштирок этган ҳамда Австралия терма жамоасидаги ягона аёл ногиронлар аравачасидаги теннисчи бўлган[4].

Ди Торо 2012-йилги Лондон Паралимпиада ўйинларида

Кобе Опен

Ди Торо 2003-йилда Кобе Опен мусобақасида аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида ғалаба қозонган[8].

Спортдан танаффус

2005-йилда Ди Торо Хитой табобатини ўрганишга кўпроқ вақт ажратиш учун профессионал теннисдаги фаолиятини якунлаган. У фаолиятини 2 марта АҚШ очиқ чемпионати чемпиони унвони, 2000-йилги Ногиронлар аравачасидаги теннис Мастерс жуфтлик чемпионлиги ҳамда Паралимпия ўйинларининг кумуш ва бронза медаллари билан якунлаган. 2005-йилда нафақага чиққанидан сўнг ҳам у ёш теннисчиларга мураббийлик қилиш орқали ногиронлар аравачасидаги теннис ҳамжамиятида фаол бўлишда давом этган.

Катта спортга қайтиш

2007-йил январ ойида Ди Торо профессионал теннисга қайтди ҳамда Австралия очиқ чемпионатининг Супер Сериэс турнирида иштирок этди ва биринчи босқичда имкониятни бой берди. У жуфтлик баҳсларида кўпроқ муваффақиятга эришди ва шериги Луcй Шукер билан ярим финалгача етиб борди. У нафақадан қайтганидан сўнг илк бор 2009-йилда Уимблдон финалига чиқди. Кейинчалик у кетма-кет 6 та финалда ўйнади, жумладан |2010-йилги Франсия очиқ чемпионатида Эстҳер Вергеэр ва Шарон Wалравенни мағлуб этиб ғолиб бўлди. Шунингдек, у яккалик баҳсларида иккита финалда — 2010-йилги АҚШ очиқ чемпионати ва 2011-йилги Австралия очиқ чемпионатида иштирок этди. 2010-йилда у Ногиронлар аравачасидаги теннис Мастерс турнирининг яккалик баҳсларида финалга етиб борди.

Пара стол тенниси

У Пара табле теннисида 4-синф тоифасидаги стол теннисчисидир. 2015-йил апрел ойида Ди Торо Халқаро стол тенниси федерацияси Океания Пара стол тенниси чемпионатида C3-5 мусобақасида устунлик қилди. Бу унинг ногиронлар аравачасидаги теннисдан пара стол теннисига ўтгандан кейинги биринчи халқаро мусобақаси эди[13].

2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида у Аёллар ўртасидаги 4-синф яккалик баҳсларида иккала учрашувда ҳам мағлуб бўлди ва кейинги босқичга ўта олмади[14]. Дарвинда бўлиб ўтган 2019-йилги Океания пара стол тенниси чемпионатида у аёллар ўртасида 2–5 синф баҳсларида олтин медални қўлга киритди[15].

2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари у Аёллар ўртасидаги 4-синф яккалик баҳсларида иккала учрашувда мағлубиятга учради ва гуруҳдан чиқа олмади[16].

Ди Торо 2022-йилги Ҳамдўстлик ўйинларида Аёллар ўртасидаги C3-5 яккалик баҳсларида қатнашди, бироқ гуруҳ босқичидан ўта олмади. У 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида Аёллар ўртасидаги 4-синф яккалик ҳамда 10-синф жуфтлик баҳсларида қатнашди, бироқ дастлабки учрашувлардаги мағлубиятдан сўнг баҳсларни тарк этди.

Эътироф ва мукофотлар

Tokio Paralimpiadasining ochilish marosimida Avstraliya bayrogʻini birgalikda koʻtarishlari haqidagi eʼlonda jamoa sardorlari Daniela di Toro va Ryley Batt
Токио Паралимпия ўйинларининг очилиш маросимида Австралия байроғини биргаликда кўтаришлари ҳақидаги эълонда жамоа сардорлари Даниэла ди Торо ва Рйлей Батт

1999-йилда Ди Торо „Австралияда йилнинг энг яхши Паралимпиячиси“ деб топилди[4]. 2000-йилда у Австралия спорт медали билан тақдирланди[17], 2001-йилда эса „Йилнинг энг ёш Викториялик спортчиси.“ деб эълон қилинди[18]. 2010-йилда у Теннис Аустралиа томонидан „Имконияти чекланган энг таниқли спортчи“ номинациясига кўрсатилди[9]. Спортчи 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларида Австралия терма жамоасига Курт Феарнлей билан бирга сардор этиб тайинланди[19]. 2019-йил ноябр ойида Рйлей Батт ҳамда Даниэла ди Торо 2020-йилги Токио Паралимпия ўйинларида Австралия терма жамоасининг ҳам-сардорлари этиб тайинландилар[20]. 2021-йил 23-августда ди Торо ва Батт 2020-йилги Токио Паралимпия ўйинларида Австралия терма жамоаси байроқдорлари сифатида эълон қилинди[21]. 2022-йилда у Австралия Паралимпия қўмитасининг Президент мукофоти билан тақдирланди[22].

Турнирлардаги натижалар хронологияси

Қисқартма
Ғ  Ф  ЙФ ЧФ #Р ДБ Қ# П# ДНҚ А З# ПО О К Б МТЕ НТИ П НҲ
(W) ғолиб; (Ф) финалчи; (ЙФ) ярим финалчи; (ЧФ) чорак финалчи; (#Р) раундлар: 4, 3, 2, 1; (ДБ) давра босқичи; (С#) саралаш босқичи; (П#) дастлабки тур; саралашдан ўта олмаган; (А) қатнашмаган; (З#) Давис/Фед кубоги л-зона гуруҳи (тартиби билан) ёки (ПО) плей-офф; (Г) олтин, (С) кумуш ёки (Б) бронза Олимпия/Паралимпия медали; (МТЕ) Мастер мусобақаси эмас; (ТИЭ) Тиэр И мусобақаси эмас; § қолдирилган; (НҲ); (СР) мўлжал олиш даражаси (ютган / мусобақалашган тадбирлар); (W–Л) ғалаба-мағлубият қайди.

**Чалкашликларнинг олдини олиш учун ушбу жадвалга фақат 2002-йилдан кейин Катта дубулға кортларида бўлиб ўтган мусобақалар киритилган.

Ногиронлар арабачасидаги яккалик баҳслари

Турнир 1996 1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012
Катта дубулға турнирлари
Аустралиан Опен Ўтказилмаган Ф[23] Ф[24] Ф[25] Иштирок этмаган 1Р[26] 1Р[27] ЙФ[28] ЧФ Ф ЧФ
Френч Опен Ўтказилмаган Иштирок этмаган ЙФ А А
УС Опен Ўтказилмаган Иштирок этмаган НҲ ЧФ Ф CҲФ НҲ
Йил якунлари бўйича чемпионат
Wҳеэлчаир Теннис Мастерс Ф[29] ЙФ[30] А СФ[31] ДБ Иштирок этмаган ЙФ Ф ДБ
Миллий вакиллик
Паралимпия ўйинлари ЙФ Ўтказилмаган ЧФ Ўтказилмаган ЙФ-Б Ўтказилмаган 1Р Ўтказилмаган

Ногиронлар арабачасидаги жуфтлик баҳслари

Турнир 1996 1997 1998 1999 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012
Катта дубулға турнирлари
Аустралиан Опен Ўтказилмаган ЙФ[25] Иштирок этмаган ЧФ[32] ЙФ[27] ЙФ[28] Ф ЙФ ЙФ
Френч Опен Ўтказилмаган Иштирок этмаган Г' А
Wимбледон Ўтказилмаган Ф Ф А
УС Опен Ўтказилмаган Иштирок этмаган НҲ Ф Ф ЧФ
Йил якунлари бўйича чемпионат
Wҳеэлчаир Теннис Мастерс Ўтказилмаган Г'[33] Иштирок этмаган ДБ Иштирок этмаган
Миллий вакиллик
Паралимпия ўйинлари ЙФ Ўтказилмаган Ф-С Ўтказилмаган ? Ўтказилмаган А Ўтказилмаган

Манбалар

  1. ↑ „АТҲЛЕТЕ ПРОФИЛЕ (ПАРА)“. Табле Теннис Аустралиа. — „НАМЕ: Лиса Даниэла Ди Торо / НИCКНАМЕ: Данни“. Қаралди: 2024-йил 16-феврал.
  2. ↑ „Cонфусед, ангрй': Массиве проблем wитҳ Нине'с $305м Олймпиcс деал“. неwс.cом.ау (2023-йил 10-феврал). Қаралди: 2024-йил 16-феврал. „Флаг беарерс Лиса Даниэла Ди Торо анд Рйлей Батт оф Теам Аустралиа“.
  3. ↑ „2016 Паралймпиc cо-cаптаин леадс тҳе wай фор 5-стронг Пара-табле теннис теам“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ Неwс (2016-йил 27-апрел). Қаралди: 2016-йил 29-апрел.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 „Даниэла Ди Торо“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2011). 2011-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-октябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Торо, Даниэла“. Тҳе Аустралиан Wомен'с Регистер (2010). Қаралди: 2011-йил 5-октябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Даниэла Ди Торо“. Теннис Аустралиа. Қаралди: 2011-йил 5-октябр.
  7. ↑ „Данни Ди Торо“. Паралймпиcс Аустралиа (2015-йил 31-август). 2019-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-июл.
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 8,3 „Даниэла Ди Торо“. Виcториан Институте оф Спорт (2010). 2011-йил 13-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 6-октябр.
  9. ↑ 9,0 9,1 „Ди Торо cапс офф суccессфул сеасон“. Теннис Аустралиа (2010-йил 25-ноябр). Қаралди: 2011-йил 5-октябр.
  10. ↑ „Аустралиан Теннис Аwардс wиннерс анноунcед“. Теннис Аустралиа (2010-йил 4-декабр). Қаралди: 2011-йил 5-октябр.
  11. ↑ „Ди Торо суфферс инжурй“. Теннис Аустралиа (2011-йил 25-май). Қаралди: 2011-йил 5-октябр.
  12. ↑ „Атҳлете Сеарч Ресулц“. Интернатионал Паралймпиc Cоммиттеэ. Қаралди: 2011-йил 4-октябр.
  13. ↑ „Аустралиа cлаимс алл фоур титлес ат ИТТФ Оcеаниа Пара-табле теннис чампионшипс“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ Неwс, 15 Април 2015. Қаралди: 2015-йил 2-май.[сайт ишламайди]
  14. ↑ „Лиса Даниэла ди Торо“. Рио 2016 Паралймпиcс. Рио 2016 Органисинг Cоммиттеэ фор тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2016-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 13-ноябр.
  15. ↑ Гиллен, Нанcй „Аустралиа доминате ҳоме Оcеаниа Пара Табле Теннис Чампионшипс“. Инсиде Тҳе Гамес (2019-йил 7-май). 2019-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 5-июл.
  16. ↑ „ди ТОРО, Лиса Даниэла“. Токё 2020 Паралймпиcс. Токё Органисинг Cоммиттеэ оф тҳе Олймпиc анд Паралймпиc Гамес. 2021-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 27-сентябр.
  17. ↑ „Ди Торо, Даниэла: Аустралиан Спорц Медал“. Ит'с ан Ҳоноур. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-июн.
  18. ↑ „Виcториа Дай Аwардс“. Виcториа Дай Cоунcил. 2018-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-июн.
  19. ↑ „Феарнлей анд Ди Торо то cаптаин 2016 теам“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ Неwс (2016-йил 4-феврал). 2016-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 4-феврал.
  20. ↑ „Ди Торо анд Батт то cаптаин 2020 Аустралиан Паралймпиc Теам“. Паралймпиcс Аустралиа (2019-йил 26-ноябр). Қаралди: 2019-йил 2-декабр.[сайт ишламайди]
  21. ↑ „Тwо Оф Аустралиа'с Греатест Паралймпианс Бестоwед Флагбеарер Ҳоноур“. Паралймпиcс Аустралиа (2021-йил 23-август). Қаралди: 2021-йил 24-август.
  22. ↑ „Де Розарио Анд Тудҳопе Эарн Топ Ҳоноурс ат Паралймпиcс Аустралиа Аwардс“. Паралймпиcс Аустралиа (2022-йил 9-июн). Қаралди: 2022-йил 10-июн.
  23. ↑ „2002 Аустралиан Опен“. ИТФ. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  24. ↑ „2003 Аустралиан Опен“. ИТФ. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  25. ↑ 25,0 25,1 „2004 Аустралиан Опен“. ИТФ. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  26. ↑ „2007 Аустралиан Опен“. ИТФ. 2012-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  27. ↑ 27,0 27,1 „2008 Аустралиан Опен“. ИТФ. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  28. ↑ 28,0 28,1 „2009 Аустралиан Опен“. ИТФ. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  29. ↑ „1996 НЕC Wҳеэлчаир Теннис Мастерс“. ИТФ. 2019-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  30. ↑ „1997 НЕC Wҳеэлчаир Теннис Мастерс 1999“. ИТФ. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  31. ↑ „1999 НЕC Wҳеэлчаир Теннис Мастерс 1999“. ИТФ. 2019-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  32. ↑ „2007 Аустралиан Опен“. ИТФ. 2012-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
  33. ↑ „1999 НЕC Wҳеэлчаир Теннис Мастерс 2000“. ИТФ. 2019-йил 30-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 29-январ.
Мукофотлар ва ютуқлар
Ўтмишдоши:
Жессе Мартин
Йилнинг энг ёш Викториялик спортчиси
2001
Вориси:
Карен Чатто

Ташқи ҳаволалар