Danlar
Данлар, данияликлар (ўзларини данскере деб атайдилар) — халқ. Даниянинг асосий аҳолиси (5 млн. кишига яқин). Шунингдек, Швеция, Норвегия, Германия, АҚСҲ, Канада ва бошқалар мамлакатларда яшайдилар. Умумий сони 5,6 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Европеоид ирқига мансуб. Дан тилида сўзлашади. Диндорлари, асосан, лютеранлар, протестантлар, католиклар ҳам бор. Кадимда Даниянинг ҳозирги ҳудудида герман қабилалари (кимврлар, ютлар, англлар, сакслар) жойлашган; В—ВИ асрларда Жанубий Швециядан герман қабилаларидан бўлган данлар бостириб кирган. ВИ—ВИИИ асрларда бу қабилаларда ибтидоий тузум парчаланиш жараёни содир бўлган; Х—ХИ асрларда улардан ягона дан элати вужудга келган; илк давлат тузилган. ХИХ асрда дан миллати шаклланган. Анъанавий машғулотлари — деҳқончилик ва чорвачилик, шунингдек, ҳунармандчиликнинг темирчилик, заргарлик, кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, гилам тўқиш ва бошқа турлари ҳам ривожланган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |