Данунийлар, дануна - Миср ва Сурия ҳудудига мил. ав. ХИИИ—ХИИ асрларда кириб келган "денгиз халқлари" дан бири, данайлар билан айнан деб ҳисобланади. Мисрдан ХИИ асрда суриб чиқарилган. Д. Кичик Осиёнинг жануби-шарқида ва Кипр о.да жойлашганлар. Мил. ав. ИХ асрда Шарқий Киликияда Д. давлати бўлган. Туркиядаги Қоратепа тоғидан (Жайҳон дарёси бўйида) 1946-йилда Д. подшоҳи — Азитавадднинг битик тоши топилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил