Дао (хитойча "дао" — қонун, йўл) — қад. хитой фалсафасининг муҳим тушунчаларидан бири. Дастлаб "йўл", "тариқат" маъносини, кейинчалик фалсафада табиатнинг "юллари"ни, унинг қонуниятларини билдирган. Даосизмнинг асосий тушунчаси. Коинотнинг бош сабабчиси, унинг сирли қонунияти; ақл билан билиб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган, лекин ҳамма нарсада мавжуд бўлган ҳаётий бутунлик. Д. — ҳамма нарсанинг асоси. Дунё — Д. нинг "гавдаланиши"дир.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил