Дарбанд деворлари - Дарбанд ш. (Доғистон Республикаси) ва қалъасини ўраб олган 2 қад. тош девор ҳаробаси. Деворларидаги пахлавий ёзувларига кўра, мил. 567 йилда бино этилган. Жанубий томондаги девордан 4 дарвозаси ва 3 буржи бўлган кичик бир киём сақланиб қолган. Шимолий томондаги девор эса 3 дарвозаси ва 30 буржи билан қарийб тўла сақланган. Деворларнинг уз. 40 км дан ортиқроқ, ўртача бал. 6,5 м бўлган. Д. д. ғарб томондан Норинқалъа истеҳкомига бориб уланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил