Darham
Дарҳам — зардўзликда мураккаб мужассамот тури. Буюм юзаси заминдўзи — гулдўзи усулида ифодали юза ҳосил қилиб тикилади, бунда ажойиб ранглар ўйини ва тилла жилоси ҳосил бўлади. Хилма-хил чоклар ва рангли замин (бахмал) буюмни янада бойитади. Дарҳам бой ва ҳашамдор буюмлар (мас, Бухоро амирининг кийимлари)га мўлжалланган. Бу мужассамотни малакали усталаргина бажара олган. Д.да асосан ўсимликсимон нақш қўлланади, айрим ҳолларда чизиқлар билан бўлинган майдонда ромблар ҳосил қилинган, уларга ўсимликсимон гуллар ҳам киритиб бойитилган. Бундай уйғунлик ан’анавий бўлиб, тарихи ХИИ-ХИИИ асрларга бориб тақалади. Даврлар давомида гул тикилиш усули мураккаблашиб борган, ижроси мукаммаллашган.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
'