Дарик — қад. Эрон олтин тангаси. Д.нинг пайдо бўлишини ахоманийлар подшоси Доро И (мил. ав. 522—486) номи билан боғлайдилар. Бир Д. (оғирлиги 8,4 г) 5,6 г оғирликдаги 20 та кумуш танга қийматига тенг бўлган. Доро ИИИ Кодоман даврида (мил. ав. 336—330) икки ҳисса оғирликдаги Д.лар (16 г) чиқарилган. Д.ларга кенг бичимли шарқ кийими ва кунгурали тож кийган, камон ва найза ушлаб турган жангчининг тасвири туширилган. Бундай тангаларнинг мамлакатимиз ҳудудидан топилиши Ўрта Осиё билан Эрон ўртасида қадимдан савдо алоқалари мавжудлигини кўрсатади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил