Дармана (Артемисиа cина) — қоқидошлар (мураккабгулдошлар) оиласига мансуб ўқ илдизли чала бута. Бўйи 40— 70 см. Пояси сершох, қизғиш. Барглари икки карра пацимон қирқилган. Гуллари кичик саватчаларда 3—6 тадан жойлашган. Сент.да гуллаб, октабрда уруғ беради. Жан. Қозогистонда дарё бўйларида, сойлар, текисликлар ва тоғ этакларида ўсади. Д. экилади ҳам. Эндигина очила бошлаган тўпгулидан сантонин (С|5Н|8О3) олинади. Тўпгули ва баргларида эфир мойи (1,5—3%), бетаин, холин, бўёқ моддалар, олма ва сирка кислоталар бор. Тўпгулининг дамламаси ҳамда сантонин гижжаларни туширишда фонда беради. Д. дан олинган эфир мойи (дарминол) ҳар хил микробларни ўлдирувчи антисептик дори сифатида, ревматизм ва асаб касалликларини даволашда ишлатилади. Бу мойдан олинадиган гваязулен нафас қисиши, ревматизм, экзема каби касалликларни даволашда ва рентген нурларидан куйганда қўлланади.

Дармана
Биологик классификация
Олам: Ўсимлик

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил