Дарра — 1) ХХ аср бошларигача Туркистондаги хонликларда тан жазосига ҳукм этилганларни жазолаш учун ишлатилган қамчиннинг бир тури. Эни 4—5 см ли 2—3 қават қайиш тасмадан тикилиб дастаси ёғочдан ишланган. Баданга қаттиқ тегиши учун одатда сигир думини ичига қум солиб тикилган ;2) болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган даррасолди ўйинида ишлатиш учун эшиб, икки қават қилиб буралган белбоғ ёки рўмолча.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил