Darth Vader
| Дартҳ Вадер | |
|---|---|
| „Юлдузлар жанги“ образи | |
|
Дартҳ Вадер косплейи | |
| Илк бора кўринган | Юлдузлар жанги Эпизод ИВ: Янги умид (1977) |
| Муаллиф(лар) | Георге Луcас |
| Жонлантирган(лар) |
Давид Проwсе Боб Андерсон Ҳайден Чристенсен (Эписоде ИИ анд Эписоде ИИИ) |
| Овоз берган(лар) | Жамес Эарл Жонес (Дартҳ Вадерга овоз берган шахс) |
| Умумий маълумотлар | |
| Лақаблари | Ани |
| Жинси | Эркак |
| Касби |
Жеди Ситҳ |
| Қариндошлари |
Падмé Амидала (рафиқаси) Луке Скйwалкер (о'г'ли) Леиа Органа (қизи) Бен Соло (набираси) Шми Скйwалкер (онаси) |
Дартҳ Вадер — Юлдузлар жанги франшизасининг хаёлий қаҳрамони ҳисобланади. У асл трилогиянинг марказий антиқаҳрамони бўлиб, Анакин Скйwалкер сифатида кейинги трилогиянинг ҳам асосий қаҳрамонларидан бири бўлган. „Юлдузлар жанги“нинг асосчиси Георге Луcас франшизанинг дастлабки олти қисмли филмларини умумий тарзда „Дартҳ Вадернинг фожиаси“ деб таърифлаган. Дартҳ Вадер омма орасида энг таниқли ёвузлардан бирига айланиб, тарихдаги энг буюк ёвузлар ва бадиий қаҳрамонлар рўйхатига киритилган. Айниқса, унинг ниқобли юзи ва дубулғаси барча замонларнинг энг машҳур қаҳрамон ташқи кўриниши сифатида эътироф этилади.
Образ тарихи
Анакин Скйwалкер сифатида туғилган, Татооине саҳро сайёрасида қул бўлиб, Жедига айланган. Вояга етганида, у яширинча Падме Амидалага уйланади. Бироқ у хотинини туғиш пайтида яқинлашиб келаётган ўлимдан қутқариш учун Дартҳ Сидиоус бошчилигидаги Ситҳларга қўшилади. Бунинг учун у Кучнинг қоронғу томони йўлларини ўрганади ва шу тариқа Дартҳ Вадер номини олади. Бу иши туфайли у ўзининг узоқ йиллик дўсти ва устози Оби-Ван Кенобига қарши чиқишга мажбур бўлди. У Мустафар вулқон сайёрасида Кеноби билан жанг қилди, бироқ бундан аввал ғазаб ва тушунмовчилик туфайли хотинини Куч билан бўғиб қўйди. Жанг Кенобининг ғалабаси билан якунланди. Натижада, Вадернинг чап қўли ва иккала оёғи кесилди ҳамда бутун танаси куйиб кетди. У тирик қолди ва Галактика империясининг янги сайланган императори Дарт Сидиоус томонидан қутқариб қолинди. Сўнгра унинг танаси кибернетик қисмлар билан қайта тикланди ва у ўзининг машҳур қора зирҳи ҳамда дубулғасига эга бўлди. Анакин хотинининг ўз қўли билан ҳалок бўлганини билгач, руҳиятининг сўнгги қолдиқларидан ҳам айрилди. Шундай қилиб, Анакин Скйwалкернинг Дартҳ Вадерга тўлиқ айланиши ниҳоясига етди, бу эса Сидиусни ғоят мамнун этди.
Қўзғолончилар иттифоқи ва Галактика империяси ўртасидаги Галактик фуқаролар уруши давомида Вадер империянинг бошқарувчиси ва хусусан иккита Ўлим юлдузи, Явин жанги ва Эндор жанги қурилишида императорнинг иккинчи қўмондони сифатида муҳим рол ўйнади. Айнан шу даврдаги сўнгги дуэллардан бирида Луке Скйwалкер исмли ўғли, кейинроқ Леиа Органа исмли қизи борлиги ҳақида хабар топди.
Дартҳ Вадер Эндор жанги пайтида Жедиларнинг қайтиши филмида вафот этди. Унинг нафас олиш тизими ўғлини қутқаришга ҳаракат қилаётган пайтда император чақмоғи томонидан шикастланади. Шундай қилиб, у ўзини оқлайди ва кучларни мувозанатга келтирди ва фуқаролар урушини тугатди. Унинг танаси ва зирҳи Эндорда Луке томонидан куйдирилган. Бироқ, унинг набираси Кйло Рен кейинчалик қандайдир тарзда Вадернинг куйган шлемини топиб олади.
Маданий таъсир
Дартҳ Вадер „Юлдузлар жанги“нинг энг машҳур қаҳрамонларидан бири бўлиб, дунёдаги энг машҳур хаёлий қаҳрамон сифатида танилган. Машҳурлик сўровномасида юқори ўринлардан бирини эгаллаган Дартҳ Вадер яхшилик, нафрат, нафратланадиган ҳар бир кишини ва нарсани ўлдирадиган, ғазаб ва зулмат, шунингдек, халос бўлиш тимсоли ҳисобланади. У ўзининг қора зирҳи, дубулғаси ва айниқса устози Оби-Ван Кеноби билан жанг пайтида олган нафас олиш муаммолари туфайли ҳамда ниқобдан чиққан ёғон, паст овози билан машҳур бўлиб, бу каби хислатлар кўпинча турли оммавий ахборот воситаларида унга нисбатан ишора сифатида ишлатилинади.
Манбалар
Ҳаволалар
| Викиомборда „Дартҳ Вадер“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Дартҳ Вадер оффиcиал сите ат СтарWарс.cом
- Анакин Скйwалкер оффиcиал сите ат СтарWарс.cом
- Анакин Скйwалкер / Дартҳ Вадер он Wоокиээпедиа, а Стар Wарс wики
- Дартҳ Вадер он Энcйcлопæдиа Британниcа