Darvesh Muhammad Toqiy
Дарвеш Муҳаммад Тоқий (15-аср 2-ярми — 16-аср бошлари, Ҳирот) — машҳур хаттот, настаълиқ хати устаси. Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий билан ҳамсуҳбат бўлган, уларнинг асарларини чиройли настаълиқ хатида кўчирган. Д.М.Т. кўчирган қўлёзма китоблар: Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида Ҳусайн Воиз Кошифийнинг "Лубоб ул-албоб" (Раками — 2227, 1477-йилда кўчирилган), Алишер Навоийнинг учта терма девони (Р—3479, 4007, 7701; 15-аср охири — 16-аср бошлари), Абдураҳмон Жомийнинг "Баҳористон" (Р—3376/1, 15-аср охири), Муҳаммад Тоҳирий Ғаззолийнинг "Маърифат ул-мазоҳиб" (Р—3376, 1502-йил) асарлари; Санкт-Петербургдаги Салтиков-Шчедрин номидаги оммавий кутубхонада Низомий Ганжавийнинг "Ҳамса"си (Дорн 338, 1482-йил), Истанбулдаги Тўпқопу саройи кутубхонасида Алишер Навоийнинг ҳаётлигида тартиб берилган мўътабар "Куллиёт"и (26 асарни ўз ичига олган, 802 варакдан иборат) расмли қўлёзма китоби (Р-808, 1497—1500-йиллар) сақланади.
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |