Дарвин — Австралиянинг шим. қис-мидаги шаҳар. Шим. ҳудуднинг маъмурий маркази. Аҳолиси 88,1 минг киши (1999). Тимор денгизи сохилидаги порт. Шоссе ва темир йўл орқали Порт-Огаста ш. ва мамлакат жануби билан боғланган. Халқаро аэропорт бор. Етакчи саноат тар-моғи — озиқ-овқат саноати (гўшт ва балиқ консерваси и.ч.). Тахта тилиш корхоналари, авиация ва темир йўл устахоналари мавжуд. Аҳолининг бир қисми балиқовлаш билан шуғулланади. Д. яқинидан мис рудаси олинади. Шаҳарга 1869 йилда асос солинган ва инглиз олими Ч. Дарвин номи билан аталган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил