Dashnobod
Дашнобод – Сурхондарё вилояти Сариосиё ва Узун туманларидаги сой, Тўполондарёнинг чап ирмоғи. Ҳисор тизмасининг тармоғи – Қолдирға тоғининг жануби-ғарбий ён бағридан оқиб тушувчи 60 га яқин ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Бошланишида Сулпасан, юқори оқимида Обизаранг, ўрта оқимида Лабоб ва қуйи оқимида Дашнобод деб аталади. Узунлиги 58 км, ҳавзасининг майДашнобод 330 км2. Дашнобод қор-ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи 3,67 м-/сек. Тулин сув даври март – июнда кузатилади, сувининг 85— 90% шу ойларда оқиб ўтади. Дашнободда сув апрелда кескин кўпайиб (ўртача сув сарфи 12,3 м3/сек), октябр,—ноябрда камаяди, баъзан қуриб қолади. Баҳорда кўпинча сел тошқинлари кузатилади ва дарё суви 84,5 м3/сек.гача ортади. Дашнободдан Обизаранг, Шарғун, Дашнобод, Сўфи-ён қишлоқ экинзорлари суғорилади.
[1]
| Дашнобод | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 58 |
| Давлат | |
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилДашнобод Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |