Dasht
Дашт — қора ва каштан тупроқларда чим ҳосил қилувчи ғалла гулли ўт ўсимликлари ўсадиган зонал ландшафт типи. Шимолий ва Жанубий ярим шарларда қуруқликларнинг ички қисмларидаги мўътадил ва субтропик минтақаларда дашт зоналарини ҳосил қилади. Евросиёда бу зона Ўрта Дунай пасттекислигидан бошланиб, Украина, Россиянинг Европа қисми жанубидан ўтиб, Қозоғистон орқали Олтой тоғ этакларигача чўзилган. Хитойнинг шимоли-шарқида ҳам катта майдонни эгаллаган. Шимолий Америкада материкнинг ўрта қисмида Кордилера тоғларига параллел равишда шим.дан жанубга чўзилган. Жанубий Америкада 30°—40° кенгликлар орасида Анд тоғ олди текисликларида жойлашган. Австралиянинг жануби-ғарбий ва жануби-шарқий қисмларида, Янги Зеландияда ҳам мавжудашт Турли жойда турли ном билан аталади: Венгрияда пушта, Украина ва Россияда степ, Шимолий Америкада прерия, Жанубий Америкада пампа деб юритилади. Дашт зонаси асосан текисликларда жойлашган. Иқлими чўлга нисбатан сернамроқ, йиллик ёғин миқдори 400–500 мм. Ёзда чўлдагидек жазирама иссиқ бўлмайди, лекин ёғин кам ва ёз иссиқ булганлигидан Шимолий ярим шардаги дашт зонасининг жан.да тупроклар бир оз шўрланган бўлиб, аста-секин чала чўлга ўтади. Асосий ўсимлиги чалов, бетага, чиллакоёқ ва бошқа чим ҳосил қилувчи ўт ўсимликлари. Дарахт, бута (хусусан, йирик бута) учрамайди. Ҳайвонлари асосан кеми-рувчилар, туёқлилар; йиртқичлар ҳам куп. Дашт тупроқлари жуда унумдор булганлигидан деярли ҳамма жойда ҳайдалиб, экинзорларга айлантирилган. Аҳоли яшайдиган ерлардан узоқроқ, деҳқончилик учун ноқулай жойларда дашт ландшафтлари сақланиб қолган.
Дашт термини дала, овлоқ жой, чўл маъноларида ҳам қўлланади. Эронда — Эрон ясситоғлигидаги тошлоқ чўл жойлар дашт дейилади. Туркманлар қуруқтошлоқ ерни, арманлар кенг , текис, очиқ жойни (Арарат текислиги) дашт дейишади. Араб сайёҳи Ибн Баттута Қрим ярим орол билан Итил (Волга) дарёси оралиғидаги ерларни дашт деб атаган. У "дашт ям-яшил, гуллаган ҳудуд, унда тоғ ҳам, тепа ҳам, бирорта дўнг ҳам йўқ" деб ёзган.
Ўзбекистонда даштлар текислик ерларда йўқ. Фақат тоғлардаги баландлик минтақасида мавжудашт даштлар денгиз сатҳидан 500 м ва 1200–1300 м баландликлар орасида буғдойиқ ва ҳар хил ўт, эфемерлар ўсадиган минтақани ҳосил қилади. Тупроғи тўқ бўз ва жигарранг тупроклар. Баландроқ бўлгани учун қишда қор қоплами сақланиб туради. Қиш ва баҳорда ёғин кўпроқ бўлади. Лалмикор деҳқончилик ва боғдорчиликда кенг фойдаланилади. 1300–3000 м баландликда тоғ ўрмон-ўтлокди дашт минтақаси жойлашган. Бу минтақадаги барг тўкувчи ўртача қуруқ дарахтзор ва бутазорлар орасида турли хил ўт ўсувчи дашт майдонлари учрайди. Бу минтақа Ғарбий Тяншан, Туркистон, Зарафшон, Ҳисор тоғларида бор. Бу минтақадан экстенсив тоғ мевачилигида (ёнғоқ, хурмо, анжир, уноби, олма) ҳамда қўй ва эчки, йилқи боқишда фойдаланилади. Бу минтақа яхши рекреация зонаси ҳам ҳисобланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилдашт Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |