Dashtobod
Даштобод | |
|---|---|
| шаҳар | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Жиззах вилояти |
| туман | Зомин тумани |
| Аҳолиси (2005) |
23 900 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +99870 |
| Автомобил коди | 25 |
Даштобод – Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти Зомин туманидаги шаҳар (1974). 1937-йилгача Қоратепа қишлоғи, 1937—1974-йилларда Обручеве (ҳозир ҳам мавжуд бўлиб маҳаллий „Газарма“ деб номланади) шаҳар посёлкаси, 1974-йилдан 1996-йилгача Улянова, 1996-йилдан Даштобод номи билан юритилган. Вилоят маркази (Жиззах шаҳри)дан 56 км. Туманнинг шимоли-шарқий қисмида, Туркистон тизмасининг шим. тоғ олди билан Мирзачўл оралиғидаги қадимги карвон йўлида жойлашган. Аҳолиси 23 900 киши (2005). Шаҳарда пахта тозалаш Заводи ун комбинати, девор қоплама материаллари, лак-бўёқ, қурилиш, автотранспорт корхоналари, нотўқима мато тайёрлаш фирмаси, деҳқон бозори, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, меҳмонхоналар, 5 умумий таълим, спорт мактаблари, касалхона, туғруқхона, спорт мажмуаси бор. Даштободдан Тошкент – Са-марқанд темир йўл ва Катта Ўзбекистон тракти каби магистрал йўллар ўтган. Зомин—Даштобод сув кувури қурилган.[1]
Манбалар
| Жиззах вилоятига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |