Дастан Талгат ўғли Сатпаев (қозоқча: Дастан Талғатұлы Сәтбаев; 2008-йил 12-августда туғилган) – қозоғистонлик футболчи, Қозоғистон Премер-лигасидаги „Қайрат“ клуби ва Қозоғистон миллий терма жамоаси учун ҳужумчи позициясида ўйнайди[1]. Дастан 2026-йил 12-августда Англия Премер-лигасидаги „Челси“ клубига ўтиши кутилмоқда[2].

Дастан Сатпаев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Дастан Талгат ўғли Сатпаев
Таваллуд санаси 2008-йил 12-август (2008-08-12) (18 ёш)
Таваллуд жойи Олмаота, Қозоғистон
Бўйи 1.76 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Қайрат
Рақами 9
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2017—2023 Қайрат
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2024 Қайрат-ёшлар (1)
2024— Қайрат (14)
Миллий терма жамоа
2023—2024 Қозоғистон У17 10 (4)
2025— Қозоғистон У21 1 (0)
2025— Қозоғистон 6 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 26-октябр учун)

Клубдаги фаолияти

Дастлабки фаолияти

Олмаотада туғилган Сатпаев саккиз ёшида „Қайрат“ академиясига қўшилган[3][4][5][2].

У биринчи марта ёшлар ҚЖ лигасида 2023 ва 2024-йилги мавсумларда 28 та ўйинда жами 27 та гол урган ва 10 та голли узатма амалга оширгани машҳур бўлган, иккинчи мавсумисида энг яхши ўйинчи мукофотини олган[5][6][7]. Дастан Қозоғистон Премер-лигасининг ўринбосарлар жамоасида дебют қилди ва УЭФА Ёшлар лигасида гол урди[8][9].

Сатпаев „Қайрат“ жамоасидаги илк дебютини 2024-йил 26-майда ўтказди. У Қозоғистон Лига кубоги доирасида „Акжайик“ка қарши ўйиннинг 80-дақиқасида Элдер Сантана ўрнига майдонга тушиб, 9-0 ҳисобидаги ғалабага ҳисса қўшган[10][11].

2025-йил февралда „Қайрат“ Сатпаевнинг Англия Премер-лигаси иштирокчиси „Челсеа“ клубига ўтишга розилик берганини маълум қилди. У 2026-йил августда 18 ёшга тўлганидан сўнг, тахминан 4 миллион евро эвазига ушбу клубга қўшилиши кутилмоқда[2][12].

2025: Биринчи жамоа муваффақияти

2025-йил 2-мартда у Қозоғистон чемпионатидаги дебютида „Астана“га қарши сафардаги ўйинда гол урган. Кейинчалик у олий лигада асосий таркиб ўйинчиси сифатида ўзини кўрсатган[6][13] ва мамлакатининг энг истиқболли футболчиларидан бирига айланган. Қозоқ газеталарида уни франсуз футболи юлдузи Кйлиан Мбаппé билан таққосламоқда[3][9][14].

2025-йил 8-июлда у 2025-26-йилги УЭФА Чемпионлар Лигасининг биринчи саралаш босқичида Словениянинг „НК Олимпиа“ клубига қарши сафардаги ўйинда иштирок этиб, жамоасининг ягона голини урган. 16 ёш 10 ой 27 кунлигида у УЭФА клуб мусобақасида ўйнаган ва гол урган энг ёш қозоғистонлик футболчига айланди[6][8].

2025-йил 18-сентябрда Сатпаев УЭФА Чемпионлар лигасининг 2025-26-йилги мавсумида „Спортинг CП“га қарши 4:1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда иштирок этди. 17 ёш 1 ой 6 кунлигида у УЭФА клуб мусобақалари асосий босқичида ўйнаган энг ёш қозоғистонлик футболчи бўлди[15].

Халқаро фаолияти

Сатпаев Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг аъзоси бўлиб, 2023-йил октябр ойидан бери 17 ёшгача бўлганлар терма жамоасида ўйнаб келмоқда[16]. У ўн ўйинда тўртта гол урган ва кейинчалик жамоанинг сардори бўлган[12][17][18].

Сатпаев Қозоғистон миллий терма жамоасига илк бор 2025-йилнинг март ойида чақирилди[19]. У 2025-йил 19-мартда Кюрасаога қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувда (2:0) дебют қилган[5]. Шу тариқа, у 16 ёш 7 ой 10 кунлигида Қозоғистон миллий терма жамоасида ўйнаган энг ёш футболчи бўлган[5][7][20][21].

Кейинчалик Сатпаев Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этишни давом эттирди. У 2025-йил 22-март куни Уэлсга қарши сафардаги ўйинда 74-дақиқада Максим Самородовнинг ўрнига майдонга тушди. Шундай қилиб, у 16 ёш 7 ой 13 кунлигида ФИФА Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида қатнашган энг ёш қозоғистонлик футболчига айланди[22].

Ўйин услуби

Марказий ҳужумчи сифатида, шунингдек икки қанотда ҳам ўйнай олади. Икки оёғи билан кучли техник маҳоратга эга Сатпаев тез орада ўзининг тезлиги, эпчиллиги, тиришқоқлиги, дриблинг ва гол уриш қобилиятлари билан мақтовга сазовор бўлди[16][17]. Бу унинг тезкор тўпурар Килиан Мбаппе билан таққосланишига олиб келди[3][9], жисмоний хусусиятлари эса Аргентина юлдузи Сергио Агуэроникига ўхшатилади[2][16].

Фаолият статистикаси

Клуб

2025-йил 5-ноябрда бўлиб ўтган ўйин[23]
Клуб, мавсум ва мусобақа бўйича ўйинлар сони ҳамда голлар миқдори
Клуб Мавсум Леагуэ Миллий кубок Лига кубоги Халқаро Бошқа Жами
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Қайрат 2024 Қозоғистон Премер-лигаси 0 0 0 0 1 0 – – 1 0
2025 26 14 2 1 0 0 11[а] 3 1[изоҳ 1] 0 40 18
Жами 26 14 2 1 1 0 11 3 1 0 41 18
Қайрат-ёшлар (ижара) 2024 Қозоғистон биринчи лигаси 5 1 0 0 – – – 5 1
Умумий фаолият 31 15 2 1 1 0 11 3 1 0 46 19
  1. ↑ УЭФА Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари

Халқаро

2025-йил 7-сентябрда бўлиб ўтган ўйин
Терма жамоа ва йил бўйича иштирок ва голлар
Миллий жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Қозоғистон 2025 6 0
Жами 6 0

Ютуқлар

Қайрат
  • Қозоғистон Олий лигаси: 2025
  • Қозоғистон Суперкубоги: 2025[6]

Манбалар

  1. ↑ Дастан Сатпаев Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 25 Жулй 2025.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Лебеденко, Денис „ру:«Челси» купил 16-летнего вундеркинда из Казахстана. Его «боялся» Черчесов и хотел подписать «Зенит»“ (ру). Спорт24 [ру] (2025-йил 10-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Ералиева, Арузҳан „Дастан Сатпаэв, л'"энфант продиге" ду фоот қуи фаит рêвер ле Казакҳстан“ (фр). Cоурриэр Интернатионал (2025-йил 11-июл). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  4. ↑ Туллй, Давид „Wҳо Ис Дастан Сатпаэв? 4 Тҳингс Челсеа Фанс Шоулд Ноw Абоут Тҳе Cлуб'с Латест Сигнинг“. Челсеа Неwс. Натионал Wорлд (2025-йил 11-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  5. ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Сакенова, Сания. „Ёунг Казакҳ Фоотбалл Талент то Жоин Лондон'с Челсеа ин Реcорд Трансфер“. Астана Тимес (2025-йил 11-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Маcедо, Аурéлиэн „Челсеа : Дастан Сатпаэв, ла пéпите казакҳстанаисе де 16 анс қуи cартонне эн Лигуэ дес Чампионс“ (фр). Фоот Мерcато [фр] (2025-йил 10-июл). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  7. ↑ 7,0 7,1 Зҳанибеков, Ерзҳан „Казакҳстан'с Дастан Сатпаев то cонтинуэ ҳис cареэр ат Челсеа“. Казинформ (2025-йил 10-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  8. ↑ 8,0 8,1 Cолей, Том „Челсеа wондеркид стрикер бреакс анотҳер реcорд афтер баргаин трансфер“. Фоотбалл Лондон (2025-йил 10-июл). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Рузматова, Марина „ру:Сможет ли Дастан Сатпаев превзойти Киллиана Мбаппе“ (ру). Қазcонтент [кк] (2025-йил 19-июн). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  10. ↑ Лорини, Симоне „Ун таленто ал гиорно, Дастан Сатпаэв: ил Челсеа пренота л'эннесимо гиоиэллино“ (ит). ТуттоМерcатоWеб (2025-йил 26-март). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  11. ↑ „кк:ҚФЛ Кубок Лиги 2024 – Отчет рефери-асессора“ (кк). Казакҳстан Премиэр Леагуэ (2024-йил 26-май). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  12. ↑ 12,0 12,1 „Ун cлуб казакҳ аннонcе ле дéпарт д'ун жеуне аттақуант де 16 анс à Челсеа“ (фр). Л'Éқуипе (2025-йил 11-феврал). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  13. ↑ Меерс, Биллй „Антоине Семенё сайс тҳе мост эхcитинг ёунг талент он тҳе планет ис сет то жоин Челсеа, анд ит'с нот Эстевао“. ТБР Фоотбалл (2025-йил 3-июл). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  14. ↑ „Cентрал Асиан старс ин топ cлубс: Ҳеатед дебатес ароунд Кҳусанов анд Сатпаэв“. Замин.уз (2025-йил 14-май). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  15. ↑ „Спортинг CП вс Каират Алматй“. УЭФА (2025-йил 18-сентябр). Қаралди: 2025-йил 18-сентябр.
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 „Тҳе Спотлигҳт: Дастан Сатпаев“. РCСcоутинг (2024-йил 30-сентябр). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  17. ↑ 17,0 17,1 „ру:Первый казахстанец в «Челси»: кто такой Дастан Сатпаев и какое будущее его ждет?“ (ру). Азаттйқ Рýҳй (2025-йил 24-январ). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  18. ↑ Цепра, Элизавета „кк:Дастан Сатпаев — Первый казах в английской премьер-лиге“ (кк). 98маг (2025-йил 24-январ). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  19. ↑ „Финал сқуад фор матчес агаинст Wалес анд Лиэчтенстеин“. Казакҳстан Фоотбалл Федератион. Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  20. ↑ „Рамадан а 'чалленге' фор Казакҳстан аҳеад оф Wалес Wорлд Cуп cлаш“. СуперСпорт (2025-йил 21-март). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  21. ↑ „Казакҳстан натионал теам дефеац Cураcао ин фриэндлиэр“. Казакҳ Фоотбалл Федератион (2025-йил 19-март). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  22. ↑ „Казакҳстан лосес то Wалес ин тҳе фирст 2026 Wорлд Cуп қуалифйинг матч“. Казакҳ Фоотбалл Федератион (2025-йил 23-март). Қаралди: 2025-йил 25-июл.
  23. ↑ Дастан Сатпаев Соccерwай сайтида

Ҳаволалар