Дастон (форс.-араб.— бармоқ ўрни, босқич, парда) — ВИИИ—ИХ асрларда чолғу созларининг дастасида бармоқ босиладиган жой (яардо)ларнинг номи. Форобий "Мусиқа ҳақида катта китоб" асарида ўз даври мусиқа амалиётида қўлланган пардалар номини келтирган. Мас, Д. ассаббоба (кўрсаткич бармоқ пардаси), Д. вусто (ўрта бармоқ пардаси), Д. бинсир (номсиз бармоқ пардаси), Д. ҳинсир (жимжилоқ бармоқ пардаси) ва б. ХИИИ—ХИВ асрларда Д. ўрнига мақом атамаси ишлатилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил