Дастурхончи - 1) тўй ва б. маросимларда дастурхон ишларини бошқарадиган аёл. Д.ликка аёллар маҳалладаги чаққон, пазанда, ишбилармон аёлни сайлаб қўядилар (баъзи шаҳар маҳаллаларида тайинланади). Д. ни Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида кайвони, ходим деб ҳам аташади. Асосан, иссиқ овқат тайёрлаш ва тортиш, тўйдан сўнг идиш-товоқни саранжомлаш ишларини ҳам бажаради, тўй ёки бошқа маросим (мас, аза) турига қараб Д. нинг алоҳида хизмати бор; 2) Туркистон хонликларида сарой хизматчиларидан бири. Улар саройга келган меҳмонларни кутиб олиш, уларнинг олдига дастурхон ёзиб, таом келтириш, кузатиб қўйиш ишларини бошқариб туришган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил