Datiko Tsixelashvili
Датико Павлович Цихелашвили (1951-йил 12-январ, Нукус, Қорақалпоғистон — 2000-йил 9-октябр) — совет ва рус криминал авторитети, „қонундаги ўғри“. Дато Ташкенцкий лақаби билан танилган.
| Дато Тошкенцкий | |
|---|---|
| Датико Цихелашвили | |
| Таваллуди |
12-январ 1951-йил Нукус, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
9-октябр 2000-йил (49 ёшда) Красногорск (Москва вилояти), Россия |
| Фуқаролиги |
|
Биография
Датико Сихелашвили 1951-йил 12-январда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. Бу ўлка миллати ўзбек бўлган онасининг ватани эди. Бўлажак „қонундаги ўғри“нинг отаси эса грузин бўлган. Дато 16 ёшида оиласи билан Тошкентга кўчиб ўтган ва шу ерда 16 ёшли Сихелашвили давлат мулкини ўғирлагани учун қўлга олинган. Ёшлиги сабабли Датони уч йилга вояга етмаганлар колониясига жўнатишган, бироқ Цихелашвили у ерда доимий равишда исён кўтаргани учун муддатига яна бир йил қўшиб берилади. 18 ёшга тўлгач, Сихелашвили Зарафшон шаҳридаги оддий қамоқхонага ўтказилган[1].
1971-йили Дато қамоқдан чиққан, бироқ орадан бир йил ҳам ўтмай, қасддан оғир тан жароҳати етказгани учун яна панжара ортига равона бўлган. 1975-йилда Дато озодликка чиқиб, Тошкентда „тож кийдирилган“[1]. Шундан сўнг Сихелашвили Москвага кўчиб ўтиб, „Москва биродарлиги“га қабул қилинган. Аммо бир неча ойдан кейин Дато Ўзбекистонга қайтиб келди ва зўрлаш айби билан қўлга олиниб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилган. Қамоқхонада Дато „ўғрилар судяси“га айланган: у ўғрилар ўртасидаги низоларни ҳал қилар ва янгиларига „тож кийдирар“ эди.
1984-йилнинг охирларида Дато Тоболск қамоқхонасига тушиб қолган. У ерда унга Узоқ Шарқнинг нуфузли обрўсига эга Евгений Васин (Жем) билан боғлиқ „тож кийдириш“ можаросини ҳал қилишга тўғри келган. Кейинчалик Васин Россия тарихидаги энг йирик жиноий гуруҳлардан бири бўлган „Обшак“ уюшган жиноий гуруҳига бошчилик қилган[2][3].
1980-йилларнинг ўрталарида таниқли ўғри Ҳасан рақиблари унинг обрўсига путур етказишга уринаётгани сабабли Датодан ёрдам сўраган. 1986-йили Ҳасан Тоболск қамоқхонасида Дато билан учрашган. Дато Усояннинг нуфузли душманларига қарши чиқиб, уни „қонундаги ўғри“ деб тан олган. Кейинчалик Дато Тоболск қамоқхонасидан Тулундаги қамоқхонага этап қилинган[1][3].
1991-йилда Дато озодликка чиққан ва шу муносабат билан „қонундаги ўғри“лар „сходка“ эълон қилган, бироқ йиғинни милиция тарқатиб юборган[4]. Ўғрилар „сходка“сининг эртаси куни губернатор Эдуард Росселнинг йўналиши бўйлаб тўхтаб турган автомобил портлатиб юборилган. 1990-йилларда Дато Ташкенцкий энг нуфузли „қонундаги ўғри“лардан бири эди. У „қонундаги ўғри“лар ўртасидаги низоларни ҳал қилар ва айбдор „законник“ни номидан маҳрум қилиши мумкин эди[1][3].
1998-йилнинг январида Дато ўз туғилган кунини нишонлаётган ресторанда қўлга олинган[1][3]. Орадан бир мунча вақт ўтиб, Дато озодликка чиққан ва яна ўғрилар ўртасидаги можароларни ҳал қила бошлаган. Бу вақтга келиб Дато Грузияда бош ҳакам ва энг обрўли ўғри ҳисобланарди[5][4].
Ўлим
2000-йилнинг ёзида Дато Красногорск касалхонасига тушиб қолади. „Қонундаги ўғри“нинг аҳволи жуда аянчли бўлиб, ҳатто унинг териси ёрила бошлаган эди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари бесамар кетиб, 2000-йил 9-октябрда Дато Ташкенцкий юрак тўхташидан вафот этган. Дато Ташкенцкий Грузиядаги Ваке қабристонига дафн этилган[1][3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 „Дато Ташкентский“. 2024-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-май.
- ↑ „Дато Ташкентский“. 2024-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-май.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Разинкин В. и Тарабрин А. 1997.
- ↑ 4,0 4,1 „Воровская сходка в Екатеринбурге“ (ру). www.коммерсант.ру (1998-йил 15-январ). 2024-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-октябр.
- ↑ „Дато Ташкентский“. www.мзк2.ру. 2024-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-октябр.
Адабиётлар
- Разинкин В. ва Тарабрин А.. "Ўғрилар" тоифаси. Жиноят оламининг қаймоғи.. Вече, 1997. ИСБН 5-7838-0177-1.
- Г. Лобжанидзе, Г. Глонти.. კანონიერი ქურდები საქართველოში, Тбилиси, 2004.