Дацит (лотинча: даcиа — Дакия) — нордон эффузив тоғ жинси. Гранодиорит ва кварсли диоритларнинг эффузив тури. Д. палеозой (Урал), мезозой, кайнозой (Кавказ) давридаги вулканлардан отилиб чиққан. Шунингдек, Д. кейинги пайтда Камчаткадаги вулкан лаваларидан ҳам ҳосил бўлган. Ўзбекистонда ЧатқолҚурама, Ҳисор тоғларида тарқалган. Д. бор жойда алюминий, олтин, мис, полиметалл конлари бўлиши мумкин. Д. қурилиш материали.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил