Даугава
латишча: Даугава
Rigadagi Daugava
Ригадаги Даугава


Жойлашуви
Давлат


Даугава (латишча: Даугава) — Латвия, Беларус ва Россиядаги дарё (Россияда Ғарбий Двина деб аталади). Узунлиги 1020 км, ҳавзаси майдони 87,9 минг км². Валдай қирларидан бошланиб, Волганинг бошланиш қисмидан ғарброқда Болтиқ денгизининг Рига қўлтиғига қуйилади. Ирмоқлари: чапда — Межа, Каспля, Лучеса, Улла, Дисна; ўнгда — Торопа, Дрисса, Дубна, Айвиексте, Огре. Қор, грунт сувларидан тўйинади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 678 м³/сек. Декабрдан мартгача муз оқиб туради. Даугавада 3 та ГЕС (Кегум, Плявин, Рига) бор. Дарёнинг айрим қисмларида кема қатнайди. Березина канали орқали Днепр дарёси билан боғланган. Дарё бўйида Витебск, полоцк, Даугавпилс, Екабпилс, Ғарбий Двина шаҳарлари, қуйилиш жойида Рига шаҳри ва денгиз порти жойлашган.