Даугавпилс (латишча: Даугавпилс) — Латвиядаги шаҳар, Даугава дарёсидаги пристан. Темир йўл тугуни. Аҳолиси 97 минг киши (2014). Кимёвий тола ишлаб чиқарувчи бирлашма, электр асбоблар, ҳаракатлантирувчи занжир и.ч. заводлари, енгил, озиқ,-овқат, қурилиш материаллари саноати корхоналари, мебел кти бор. Педагогика институти, бадиий-ўлкашунослик музейи, театр мавжуд. Даугавпилсга 1275 й. Динабург калъаси сифатида Ливон ордени асос солган, 1656—67 йилларда Борисоглебск. 1893 й.дан Двинск, 1920 й.дан Даугавпилс деб аталган.

Даугавпилс
Даугавпилс манзаралари

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил