Давао (2013)

Давао — Филиппиндаги шаҳар. Давао провинсиясининг маъмурий маркази. Минданао оролдаги Давао бухтасидаги порт. Халқаро аэропорт бор. Аҳолиси 1,1 млн. киши (2000). Абака етиштириладиган ва уларга ишлов бериладиган раённинг муҳим маркази ҳамда Минданао о.нинг асосий савдо шаҳри. Ёғоч-созлик, озиқ-овқат саноати корхона-лари бор. Д. орқали четга абака, копра ва ёғочтахта чиқарилади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил