David Hartley
Давид Ҳартлей (1705.30.8, Армли - 1757.28.8, Бат) -инглиз мутафаккири, ассоциатив психология асосчиларидан бири. Одамхулкини бошқаришда психик жараёнларнинг аниқ қонуниятларини яратишга интилар экан, Г. бунда Нютон физикаси тамойилларини қўллаб кўришга ҳаракат қилди. Г. фикрига кўра, ташқи муҳитдаги (эфирдаги) тебраниш сезги органларида, мия ва мускулларда ўзига хос тебранишни юзага келтиради.
Ж. Локк таълимоти изидан борган Г. биринчилардан бўлиб ассоциация механизмини психик фаолиятни тушунтиришнинг универсал қоидасига айлантирди. Г. фикрича, одамнинг руҳий олами "бирламчи элементлар" (ҳис қилинишлар)нинг аста-секин мураккаблашиб бориши натижасида уларнинг боғланиши (ассоциацияси) орқали пайдо бўлади. Ривожланишга ундовчи кучлар — роҳат ва азобдир. Г. таълимоти механистик бўлишига қарамай, психикани тушунишда олға томон қўйилган катта қадам бўлди. Бу таълимот этика, эстетика, педагогика, биология каби фанлар тараққиётига сезиларли таъсир кўрсатди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |