David May
Давид Май (талаффузи: Девид Мей; 1970-йил 24-июнда Олдхемда туғилган) – ҳимоячи сифатида ўйнайдиган инглиз футболчиси.
|
Май ин Жуне 2022 | |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Давид Май[1] | ||
| Таваллуд санаси | 1970-йил 24-июн[2] | ||
| Таваллуд жойи | Олдҳам, Англия | ||
| Бўйи | 6 фут 0 инчес (1.83 м)[3] | ||
| Амплуаси | ҳимоячи | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| —1988 | Блаcкбурн Роверс | ||
Клублардаги фаолияти
Давид Манчестернинг Олдҳам шаҳрида туғилган. У ўз фаолиятини „Блаcкбурн Роверс“ футбол клубида бошлаган. 1988-йилдан бошлаб у асосий жамоада ўйнай бошлаган, клуб учун 100 дан ортиқ ўйин ўтказган. 1992-йилда „Блаcкбурн Роверс“ футбол клуби премер лигага чиққан ва 1993-1994-йилги мавсумда „Манчестер Унитед“ футбол клубига чемпионликни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллаган[4].
Май 1994-йилнинг июлида 1,20 миллион фунт стерлинг эвазига „Манчестер Унитед“ футбол клуби билан шартнома имзолаган. „Блаcкбурн Роверс“ футбол клуби раҳбарияти билан янги шартнома борасида келишмовчиликлар туфайли футболчи жамоани тарк этган[5]. „Манчестер Унитед“ бош мураббийи Алех Фергусон ҳимоячи қидираётгани боис, футболчини жамоасига қўшиб олган. Футболчи „Манчестер Унитед“ футбол клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Пол Паркернинг жароҳати туфайли унинг позицияда ўйнай бошлаган. Фақат вақти-вақти билан ҳимоя марказида ўйнаш учун майдонга тушган, чунки Степҳен Рогер Бруcе ва Гарй Андреw Паллистер билан ўзи учун ноодатий позицияда унчалик ишончли ўйнамаган. Ҳамда мавсум охирига келиб уни Гарй Невилле жамоадан чиқариб юборган. „Манчестер Унитед“ футбол клуби мавсумни иккинчи ўринда якунлаган ва чемпионликни „Блаcкбурн Роверс“ футбол клубига бой берган.
1995-1996-йилги мавсумнинг охирига келиб Май жамоанинг асосий таркибидан муҳим ўрин эгаллаган. Жамоа сафида жами 18 та ўйинда майдонга тушган ва сўнгги турда „Миддлесброугҳ“ футбол клубига қарши ўйинда „Манчестер Унитед“ футбол клуби сафидаги илк голини киритган. Ушбу 3:0 ҳисобидаги ғалаба „қизил иблислар“га чемпионликни кафолатлаган. Май, шунингдек, 1996-йилда Англия кубоги финалида „Ливерпоол“ футбол клубига қарши ўйинда жамоага сардорлик қилган.
Статистика
| Мавсум | Жамоа | Ўйин |
|---|---|---|
| 1988—1994 | Блаcкбурн Роверс | 123 |
| 1994—2003 | Манчестер Унитед | 85 |
| 1999—2000 | Ҳуддерсфиэлд Тоwн (ижара) | 1 |
| 2003—2004 | Бурнлей | 35 |
| 2004—2006 | Баcуп Бороугҳ |
Манбалар
- ↑ „Давид Май“. Баррй Ҳугман'с Фоотбаллерс. Қаралди: 2018-йил 23-июн.
- ↑ „Давид Май: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 17-май.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедПремПрофиле - ↑ „ҳттпс://www.индепендент.cо.ук/спорт/фоотбалл-дарк-дайс-аре-овер-ас-май-шинес-1275332.ҳтмл“.
- ↑ „Давид Май, wҳат ҳаппенед нехт?“ (эн). ФоурФоурТwо. 2012-йил 5-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-август.
