Даврий каср — рақамларининг бир қисми чексиз такрорланадиган чексиз ўнли каср. Масалан, 3,19272727...; бу касрни қисқача 3,19(27) каби ёзиш мумкин, яъни давр деб аталувчи чексиз такрорланадиган рақамлар қисми қавс ичига олинган (бу мисолда "даврда 27" дейилади). Агар даврий касрнинг даври вергулдан кейин дарҳол бошланса (масалан, 5,767676...), бундан каср соф даврий каср дейилади, агар вергулдан кейин давр олдида рақамлар бўлса (масалан, 4,21666...), бундай каср аралаш даврий каср дейилади. Ҳар бир рационал сон (я’ни оддий каср) ўнли каср кўринишида ифодаланганда доимо чекли ўнли каср ёки даврий каср ҳосил бўлади. Ҳар бир даврий касрни оддий касрга айлантириш мумкин, я’ни у бирор рационал сонга тенг бўлади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил