Дахау (Дачау) — фашистлар Германиясининг Дачау ш. (Мюнхен яқинида) атрофидаги 1- консентрацион лагери. 1933-йилда ташкил этилган. Фашистлар режимига қарши кишилар ҳамда коммунистлар сақланган. Иккинчи жаҳон урушида немис фашистлари оккупация қилган ҳудуддаги кишиларни оммавий қамаш марказига айланган. Д. 100 минг маҳбусга мўлжалланган. 70 минг киши қийнаб ўлдирилган. 1960-йилда Д. да ҳалок бўлганларга ҳайкал ўрнатилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил