Dayan
Даян - яҳудийликдаги диний суд (бейт-дин) судяси.Шунингдек, Шарқий Европада “тақводор да’ватчи”га нисбатан ҳам қўлланади. Даянлар аксар ҳолатда, ажрим, ғуюр, кишининг галахага кўра мавқе’ини аниқлаш каби ишларни кўриб чиқади. Ортодокс яҳудийликда, фақатгина эркак киши даян бўлиши, консерватив ва ревормист яҳудийликда аёл киши ҳам бўлиши мумкин. Умуман олганда даян вазифасида ишлашлик учун алоҳида бир илоҳиётга оид та’лим олишни талаб қилмайди. Бироқ, аксар даянлар интенсив та’лим олишади ёки раввинлардан бўлиши мумкин. Европадаги яҳудий жамоаларида даянлар раввинларга нисбатан мақоми пастроқ бўлганини кўриш мумкин. Буюк Британия яҳудий жамоалари бундан истисно бўлиб, расмий диний суд вакиллари даян деб юритилган. Исроилда диний суд судяси даян деб аталса, дунёвий судлар судяси “шофет” деб аталади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 149.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |