Dahlar
Даҳлар, дайлар — (Қадимий форсча: Даҳā; Қадимий юнонча: Дáои, Дасаи; лотинча: Даҳаэ; хитойча: дāнҳā, Даҳāн) Туркий халқлардан бири бо'либ Марказий Осиё даштларида яшаган. Ҳозирги Туркманистоннинг жанубий, шунингдек, Ўзбекистоннинг бир қисмида яшаган. Даҳлар дастлаб Эрон шоҳи Ксеркснинг милоддан аввал 486—480 йилларга оид битигида қайд этилган. Тарихчи Беросннят ёзишича, Кир ИИ Оксус (Амударё) бўйларида яшовчи кўчманчи даҳлар билан бўлган жангда ҳалок бўлган. Даҳлар Искандар Мақдунийнинг Марказий Осиёга юриши (милоддан аввал 330—327) га оид воқеаларда ҳам тилга олинган. Баъзи фаразларга кўра, даҳлар Спитаменни Искандарга тутиб берганлар. Милоддан аввал 3 — милодий И—ИИ асрлардаги ёзма манбалар асосан, даҳларни Каспий денгизининг жанубий-шарқий соҳилида яшовчи аҳоли сифатида қайд этадилар. Даҳларнинг шимолида дербиклар яшашган. Даҳлар апарнлар (парнлар), ксантийлар ва писсурлар каби уруғларга бўлинган. Атрек ва Сумбар дарёларининг қуйи ҳавзаси ўрта асрларда Даҳистон — Даҳлар мамлакати деб номланган.
Келиб чиқиши
Венгриялик эроншунос олим Янос Харматта аниқлашича, массагетлар Сакка тиграхауда ("Учли телпак кийган сака") деб аталган ва улар даҳлар билан бир хил халқ эканлигини аниқлади. Сакā тиграхаудā (я'ни массагетлар) Амударё ва Сирдарё оралиг'ида яшаган. И асрда яшаган юнон тарихчиси Арриан ёзишича, массагет ва даҳлар ҳам Амударё ва Сирдарё орасида яшаган. Олимлар А. Абетеков ва Х. Юсуповлар ҳам даҳлар массагетларнинг ташкил этувчи қабила эканлигини таъкидлаганлар.[1]
Олим Й. А. Заднепровский эса даҳлар массагетларнинг авлоди бўлган деган фикрни илгари сурган.[2]
Марек Жан Олбрйчт фикрича, массагетлар сак қабилаларига оид бўлган бо'лса, даҳлар улардан алоҳида қабила бўлган.
Ҳудуди
Даҳлар дастлаб Аҳамонийлар салтанатининг шимолий-шарқий қисмида, Марғиёна яқинидаги Қорақум чўлининг қурғоқчил даштларида, саклар, сўғдийлар ва хоразмийлар билан биргаГиркания шимолида яшаган.[3]
Милоддан аввал ИВ аср охири ва ИИИ аср бошларида даҳлар ва айниқса, уларнинг таркибига кирувчи парни қабиласи Қорақум чўлининг жанубий ва жануби-ғарбий чеккаларига, милоддан аввалги ИИИ аср ўрталарида эса ғарбга кўчиб ўтган ва Каспий денгизининг жануби-шарқий соҳиллари, Гиркания шимолидаги ерларга келиб ўрнашган. Яна иккита даҳ қабилалари, Хантҳиои ва Писсоури, шарқда Ареиа шимолидаги ҳудудларгача яшаган.
Номи
Қадимги форсчада Даҳā шаклида ёзилган Даҳ номи сак тилидан олинган бо'либ "одам, эркак" ма'нини беради.
Америкалик шарқшунос Давид Гордон Wҳите фикрича, Даҳ номи "бо'г'увчилар" деган ма'нони англатади ва прото ҳинд-европа тилидаги "дҳау"дан олинган бо'либ, Даклар номи ҳам айнан шу со'здан келиб чиққан.[4]
Тарихи
Юнон тарихчиси Геродот ко'чманчи форс қабилаларидан бири деб атаган даҳлар, мардийлар, дропиклар ва сагартлар Эрон платоси бо'йлаб ко'чиб юрган ва у ерда улар жануби-г'арбий қисмда яшовчи форс халқига қо'шилган.[5] Даҳлар шимолда Хоразм ва жанубда Парфия ва Гиркания о'ртасидаги ё'лларни назорат қилган.
Бобиллик тарихчи Бероснинг ёзишича, Аҳамонийлар империясининг асосчиси Кир даҳларга қарши курашда ҳалок бўлган.[6] Дог'истонлик эроншунос Муҳаммад Абдулқодирович Дандамаевнинг ёзишича, Беросс массагетларни эмас, балки даҳларни Кирнинг қотили сифатида аниқлаган, чунки улар массагетлар Беросс давридан анча олдин Ўрта Осиёнинг энг машҳур кўчманчи қабиласи сифатида ўрнини эгаллаган, гарчи баъзи олимлар даҳларни массагетлар билан бир хил ёки уларнинг кичик гуруҳларидан бири сифатида та'рифлашади.
Даҳлар ҳақида қайд этилган энг қадимий маълумот Аҳамонийлар шоҳи Ксеркс И нинг Даива ёзувида, шунингдек, Сакҳа Ҳаумаварга ва Сака тиграхаудада учрайди.
Даҳлар аҳамонийлар қўшинининг чап қанотида бақтрияликлар ва саклар билан бирга милоддан аввалги 331-йилда Гаугамела шаҳрида Македониялик Искандарга қарши жанг қилган.
Даҳлар милоддан аввалги 300-йилларда Марг'ёна ва Ареияга бостириб кирган ва бу босқин давомида улар бу икки давлатда жойлашган Александрия ва Гераклия шаҳарларини вайрон қилишган.
Милоддан аввалги ИИИ асрда даҳлар ўрнашиб қолган Гиркания шимолидаги ерлар уларнинг номи билан Деҳестāн ва Даҳистон деб ном олган.[7]
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- Ртвеладзе Э., Великий шелковий пут, Т., 1999.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
- ↑ Абетеков, А.; Юсупов, Ҳ. (1994). "Анcиэнт Ираниан Номадс ин Wестерн Cентрал Асиа". Ин Дани, Аҳмад Ҳасан; Ҳарматта, Жáнос; Пури, Баиж Натҳ; Этемади, Г. Ф.; Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд (эдс.). Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа. Парис, Франcе: УНЕСCО. пп. 24–34. ИСБН 978-9-231-02846-5..
- ↑ Заднепровский, Й. А. (1994). "Тҳе Номадс оф Нортҳерн Cентрал Асиа Афтер тҳе Инвансион оф Алехандер". Ин Дани, Аҳмад Ҳасан; Ҳарматта, Жáнос; Пури, Баиж Натҳ; Этемади, Г. Ф.; Босwортҳ, Cлиффорд Эдмунд (эдс.). Ҳисторй оф Cивилизатионс оф Cентрал Асиа. Парис, Франcе: УНЕСCО. пп. 448–463. ИСБН 978-9-231-02846-5. Тҳе миддле оф тҳе тҳирд cентурй б.c. саw тҳе рисе то поwер оф а гроуп оф трибес cонсистинг оф тҳе Парни (Апарни) анд тҳе Даҳаэ, десcенданц оф тҳе Массагетаэ оф тҳе Арал Сеа регион..
- ↑ Франcфорт, Ҳенри-Паул (1988). "Cентрал Асиа анд Эастерн Иран". Ин Боардман, Жоҳн; Ҳаммонд, Н. Г. Л.; Леwис, Д. М.; Остwалд, М. (эдс.). Тҳе Cамбридге Анcиэнт Ҳисторй. Вол. 4. Cамбридге, Унитед Кингдом: Cамбридге Университй Пресс. п. 173. ИСБН 978-0-521-22804-6. Тҳе Даҳас оф Херхес' 'Даива' инсcриптион (ХПҳ) аре перҳапс то бе ситуатед то тҳе нортҳ оф Ҳйрcаниа wҳере тҳе Даҳас ментионед бй море реcент wритерс аре латер то бе фоунд.
- ↑ Wҳите, Давид Гордон (1991). Мйтҳс оф тҳе Дог-Ман. Университй оф Чиcаго Пресс. п. 239..
- ↑ Вогелсанг, Wиллем (1993). "ДАҲАЭ". Энcйcлопæдиа Ираниcа..
- ↑ Дандамаэв, М. А. (1989). А Политиcал Ҳисторй оф тҳе Ачаэменид Эмпире. Леиден, Нетҳерландс ; Неw Ёрк Cитй, Унитед Статес: Брилл. п. 67. ИСБН 978-9-004-09172-6..
- ↑ Вогелсанг, Wиллем (1993). "ДАҲАЭ". Энcйcлопæдиа Ираниcа..