Dazmol
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|

Дазмол кийимлар ғижимини текислаш учун ишлатилувчи маиший буюмдир. Бундай текислаш жараёни дазмоллаш дейилади. Дазмоллашдан аввал дазмол қиздирилади.
Дазмол — газлама, кийим-кечак, кўнчилик маҳсулотлари ва б.га иссиқлик ишлови бериш (қиздириб силлиқлаш) учун мўлжалланган асбоб. Уй-рўзғорда, маиший хизмат корхоналарида, тикувчилик ф-каларида, кўн заводларида ишлатилади. Рўзғорда ишлатиладиган Д.нинг кумир ёки ўтин чугида қиздириладиган, плита устига қуйиб қиздириладиган ва электр хиллари бор. Ҳозир, асосан, электр Д. ишлатилади. У металл асос, қопқоқ, қиздириш элементи (спирал) ва шнурдан иборат. Баъзи электр Д.лар иссиқлик даражасини узгартирадиган (терморостлагичли) (мас, 700 Вт — 1000 Вт ли) қилиб ишлаб чиқарилади. Баъзи Д.ларда дазмолланадиган жойни ҳўллаб турадиган сув "косача" бўлади. Тикувчилик ф-калари, маиший корхоналарда махсус(оғирроқ ва қувватлироқ) Д.лар ва дазмоллаш пресслари ишлатилади. Кўнчиликда ишлатиладиган Д. 90—100° гача қиздириладиган плита ва унга терини қисадиган роликдан иборат.
Д. қадимдан маълум. ХИ асрда Ўрта Осиёда Д. андавага ухшаш темир асбоб бўлиб, уни ўтда қиздириб, кийимнинг чок ва баҳяларини бостирганлар, сиртини силлиқлаганлар. Кейинчалик, олов Д. пайдо бўлган. У пайтларда Д.ни утук (отук) деб аташган (М. Кошгарий "Туркий сузлар девони", Т., 1960). Ҳозир ҳам Хоразм, Самарқанд вилоятларида халқ Д.ни утук деб юритади.[1]
Дазмоллашда мато толаларини ташкил этувчи полимер молекулаларининг боғлари кучсизланиши хоссасидан фойдаланилади. Кенгайган мато дазмол вазни остида керакли (ушбу ҳолда ясси) шаклга келиб, совутилганда шу шаклни сақлаб қолади. Баъзи мато (масалан, пахта) полимер боғларини заифлаштириш учун сув керак бўлади. Айрим матолар (масалан, нейлон) эса дазмоллашни деярли ёки умуман талаб қилмайди.
Тарихи

Ўтмишда ишлатилган дазмоллар чўян ёки бошқа зич металлардан тайёрланиб, аланга, тошкўмир ёрдамида қиздирилар эди. Илк дазмол қаерда ва қачон ихтиро қилингани номаълум; лекин айрим манбаларга кўра қадимги Хитойда чўғ тўлдирилган ясси товоқ билан мато текислашни билишар эди.[2] Замонавий дазмолларга ўхшайдиган дастали қурилмалар эса ХВИИ аср ўрталарида пайдо бўлди. Аввалбошда танча, кўмир иссиғи билан қиздирилган бундай дазмоллар кейинчалик табиий газ, керосин, спирт каби суюқ ёқилғилар энергиясидан иситиладиган бўлди.
Дазмолни қизитиш учун электр энергиясидан фойдаланиш фикри 1880-йиллар бошларида пайдо бўлди. Илк электр дазмол 1882-йили Ҳенрй W. Сеэлй исмли Неw Ёрклик ихтирочи номига патентланди.[3] Электр дазмол ўтказувчи унсурнинг қаршилик натижасида ажраладиган иссиқлик ҳисобига қизийди (баъзи электр дазмол моделларида иситиш манбаи сифатида электр ёйидан фойдаланилар эди; бироқ бу жуда хавфли бўлгани учун бундай дазмоллар кенг тарқалмади). Ҳароратини термостат билан созлаш мумкин бўлган дазмоллар 1920-йиллар охирида пайдо бўлди. Сал ўтиб буғ чиқарувчи дазмол ихтиро қилинди.
Дазмол тахтаси
Дазмоллаш учун таянч тахталари дазмоллаш жараёни билан бир вақтда пайдо бўлган бўлиши мумкин (бироқ, баъзи қадимги дазмоллаш усуллари бундай тахтадан фойдаланишни тақозо этмай, текисланаётган матони бир неча киши тортиб, ушлаб туришар эди).[5] Махсус дазмол тахталари ХИХ асрда патентлана бошланди. Шундай патентлардан бири 1858-йилнинг 16-февралида W. Ванденбург ва Ж. Ҳарвей томонидан олинди.[6]
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Ҳисторй оф иронинг
- ↑ Эарлй элеcтриc иронс
- ↑ Суреш Жоачим бреакс иронинг wорлд реcорд
- ↑ Ҳисторй оф Иронинг Боардс
- ↑ У.С. Патент 19390[сайт ишламайди]
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |