DeWalt
|
| |
| Тури | Шўъба корхона |
|---|---|
| Тармоғи | Ишлаб чиқариш |
| Статус | Ишламоқда |
| Қачон асос солинган | 1924[1] |
| Жойлашуви | Тоwсон, Мариленд, АҚШ |
| Асосчи(лари) | Раймонд Э. ДеWалт |
| Директори |
Жоҳн Ф. Лундгрен (раиси ва бош директори) |
| Маҳсулот(лар)и | Электр асбоблари, жиҳозлари, мосламалари |
| Шўба корхоналари | Станлей Блаcк & Деcкер |
| Вебсайти | www.деwалт.cом |
ДеWалт — бутун дунё бўйлаб қурилиш, ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш саноати учун асбоблар ва қўл асбоблари ишлаб чиқарувчи Америка бренди. ДеWалт — Блаcк & Деcкер Инc.нинг (АҚШ) савдо номи ҳисобланади. Турлари, моделлари, бозор хусусиятларига қараб маҳсулот ишлаб чиқариш АҚШ, Канада, Мексика, Бразилия, Хитой, Германия, Буюк Британия, Италия, Чехия каби турли фабрикаларда амалга оширилади. Бош офиси — Балтимор яқинидаги Товсон шаҳрида (Мериленд, АҚШ) жойлашган.

Тарихи
Дастлаб компания 1923-йилда радиал қўл арра ихтирочиси Раймонд Э. ДеWалт томонидан ташкил этилган. Компания тез ривожланиб, 1947-йилда „ДеWалт Инc.“ сифатида қайта ташкил қилинади. 1949-йилда компанияни „Америcан Мачине & Фоундрй Cо, Инc.“ сотиб олади ва уни 1960-йилда „Блаcк & Деcкер“ компаниясига сотади. 1989-йилда „Блаcк & Деcкер“ радиал қўларра ишлаб чиқариш филиалинини икки раҳбарига сотиб бу йўналишдан воз кечади.
1992-йилда „Блаcк & Деcкер“ ДеWалт учун ўзининг профессионал ва юқори сифатли электр асбоблари ишлаб чиқариш мақсадида катта ребрендинг ишларини бошлайди. 1994-йилда ДеWалт Германиянинг ёғочга ишлов берадиган электр асбоблари ишлаб чиқарувчиси „ЭЛУ“ни компаниясини сотиб олди. ДеWалт „ЭЛУ“ компанияси технологияларидан фойдаланган ҳолда ўзининг маҳсулотлар қаторини кенгайтирди. 2001-йилдан бери ДеWалт 200 дан ортиқ турли хилдаги қўл асбоблари ва 800 та аксессуарларни ишлаб чиқаради ва сотади.
Галерея
-
ДеWалт қо'л дрели.
-
Циркуляр қо'л арра.
-
ДеWалт перфараторли қо'л дрели.
-
ДеWалт зарбали дрели.
Манбалар
- ↑ „ДеWалт тарихи“. ДеWалт. 2021-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 3-июн 2019.
Яна қаранг
Ҳаволалар
- Деwалт расмий сайти[сайт ишламайди]
- Блаcк & Деcкер ҳисторй (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-24 санасида архивланган)
- ДеWалт паге ат Олд Wоод-Wоркинг Мачинес wеб сите