Деадпоол & Wолверине — бу 2024-йилда Марвел Cомиcс асосидаги, Деадпоол ва Wолверине қаҳрамонларини ўз ичига олган Америка филми. Марвел Студиос, Махимум Эффорт ва 21 Лапс Энтертаинмент томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда Wалт Дисней Студиос Мотион Пиcтурес томонидан тақдим этилган ушбу филм Марвел Кино Оламининг (МCУ) 34-филмидир. Филм Деадпоол (2016) ва Деадпоол 2 (2018) филмларининг давоми ҳисобланади. Филм режиссори Шаwн Левй бўлиб, у ссенарийни Рян Рейнолдс, Рҳетт Реэсе, Паул Wерниcк ва Зеб Wеллс билан биргаликда ёзган. Филмда Рейнолдс Wаде Wилсон/Деадпоол ва Ҳугҳ Жаcкман Логан / Wолверине ролларини ижро этишган. Филмда Эмма Cоррин, Морена Баccарин, Роб Деланей, Леслиэ Уггамс, Аарон Станфорд ва Маттҳеw Маcфаден каби актёрлар ҳам иштирок этишган. Филмда Деадпоол Тиме Варианcе Аутҳоритй унинг оламини йўқ қилишга тайёрланаётганини пайқаб қолади ҳамда бошқа оламдан келган Wолверине билан биргаликда уларни тўхтатишга ҳаракат қилади.

Деадпоол & Wолверине
Файл:Деадпоол & Wолверине постери.жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Шаwн Левй
Продюсер(лар)
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Қайси асарга
асосланган
Ролларда
Бастакор(лар) Роб Симонсен
Оператор(лар) Георге Ричмонд
Монтажёр(лар) Шане Реид
Студия
Дистрибютор Wалт Дисней Студиос
Мотион Пиcтурес
Премера
санаси
Давомийлик 128 дақиқа[1]
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Бюджет $200 миллион[2]
Даромад $1.145 миллиард[3][4]

„Деадпоол“ филмининг учинчи қисми устида иш бошлаш 2016-йил ноябр ойида 20тҳ Cентурй Фох студиясида бошланган. Бироқ, 2019-йил март ойида Дисней студияни сотиб олганидан кейин тўхтатилган. Фохнинг „Х-Мен“ филм сериясини назорати Марвел Студиосга ўтказилган ва улар Рейнолдс билан биргаликда янги филмни ишлаб чиқишни бошлашган. Бу филмда Деадпоол МCУ (Марвел Кино Олами) билан бирлаштирилган ва аввалги „Деадпоол“ филмларининг Р рейтингини сақлаб қолган. Бу эса Марвел Кино Олами учун илк Р ратингдаги филм ҳисобланади. 2020-йилнинг ноябрида Wендй Молйнеух ва Лиззиэ Молйнеух-Логелин филмнинг ссенарий муаллифлигига чақирилган. Левй режиссор сифатида чақирилганидан сўнг, 2022-йил март ойида аввалги филмларга ссенарислик қилган Реэсе ва Wерниcк ҳам филм трилогиясининг учинчи қисмига ссенарий ёзиш учун ёлланган. 2022-йил август ойида Жаcкман Х-Мен филмларидаги Wолверине рўлига қайтишга рози бўлгун. Унга қадар ссенаристлар, Рейнолдс ва Wеллс билан бирга, филмнинг ссенарийсини ёзишда қийинчиликка дуч келишган. Филм мултиоламлар ҳикояси бир қисми бўлгани учун „Х-Мен“ филмларидан ҳамда Марвелнинг бошқа филмларидан бир неча актёрлар ҳам рол ижро этишган. Суратга олиш ишлари 2023-йил май ойида Англиядаги Пинеwоод Студиосда бошланган ҳамда Норфолк, Лос-Анжелес ва Бовингдон Филм Студиосда давом эттирилиган. Ишлаб чиқариш 2023-йил июлида САГ-АФТРА иш ташлови туфайли тўхтатилган. Аммо ноябр ойида қайта бошланиб, 2024-йил январ ойида якунланган. Филмнинг номи бир ой ўтиб 2024-йил февралида ошкор этилган.

„Деадпоол & Wолверине“ филми 2024-йил 22-июлда Ню-Ёрк шаҳридаги Давид Ҳ. Коч Театрида премера қилинган. 26-июлда АҚШда МCУнинг Пҳасе Фиве филмлари доирасида намойиш этилган. Филм бутун дунё бўйлаб 1 миллиард доллардан ортиқ даромад келтирган. „Жокер“ (2019) филмидан кейин 1 миллиард доллар даромад қилган иккинчи Р рейтингли филм бўлиб, 2024-йилнинг энг юқори даромад келтирган филмлар рўйҳатида ҳам иккинчи ўринни эгаллаган.

Ролларда

  • Рян Рейнолдс – Wаде Wилсон / Деадпоол ролида:
    10005-ердаги тезда қайта тикланиш қобилиятига эга ҳушчақчақ персонаж. Деадпоол регенератив мутация орқали саратонни даволаш жараёнида танасида жиддий чандиқлар ҳосил бўлган[5]. Филм бошида севгилиси Ванесса билан ҳаёт йўллари узилгандан сўнг, у Деадпоол бўлишдан воз кечади. Wаде офисда аввал ҳайдалган автомобиллар сотувчиси сифатида фаолият олиб боради[6]. Ссенарий муаллифи Рҳетт Реэсе Деадпоолни ўз оламидан ажралиб қолган балиққа қиёслайди[7]. Рейнолдс Деадпоолнинг ишончсиз ҳикоялари ҳамда тўртинчи деворни бузиб муҳлислар билан мулоқотга киришганлиги сабаб муҳлислар уни жиддий қаҳрамон сифатида қабул қилишларини истамайди. Аммо унинг бошқа суперқаҳрамонларга бўлган муносабати сабаб муҳлислар қалбида ҳам илиқлик пайдо қилишни исташини таъкидлаган[8]. Деадпоол филмида очилиш саҳнаси „Данcепоол“ деб номланиб, ушбу рақс Ниcк Паулей томонидан ижро этилган[9][10]. Филмда Рейнолдс Деадпоолнинг ҳеч қандай чандиқлари ва қайта тикланиш қобилиятига эга бўлмаган Ниcепоол вариантини ҳам гавдалантирган[11][12].
  • Ҳугҳ Жаcкман – Логан / Wолверине ролида:
    Wолверине Собиқ Х-Мен аъзоси ҳамда тезда қайта тикланиш қобилиятига эга мутант. Ундан ташқари Wолверине танаси ичидан чиқадиган тирноқларга ҳамда адамантий метали билан қопланган скелетга эга[13]. Бу Wолверине ўзга оламдан келган бўлиб, у ўз олами аҳолисини ҳимоя қилолмай уларни ғазабига учраган[6][14]. Бу филм Жаcкманга 20тҳ Cентурй Фох’нинг Х-Мен филм сериясидаги ролларидан фарқли равишда қаҳрамоннинг янги жиҳатларини намоён этишга имкон берган[8][15]. Ролга тайёргарлик кўриш учун Жаcкман кунига 8 000 калория оладиган машқ дастурини бошлаган[16]. Жаcкман, шунингдек, филмда қаҳрамоннинг комиксдаги 5 фут 3 дюм (160 см) бўйига мос келадиган бир вариантини, қаҳрамоннинг бир кўзсиз ҳамда оқ смокинг кийган қиморбоз Патч вариантини, Кекса Логан ҳамда қаҳрамоннинг „Инcредибле Ҳулк“ комиксларидаги биринчи пайдо бўлишида Ҳулк билан жанг қилган вариантларини ижро этган[17].
  • Эмма Cоррин – Cассандра Нова ролида:
    Cассандра Нова Чарлес Хавиэрнинг телекинетик ва телепатик кучларга эга бўлган эгизак синглиси[18][19]. Cоррин авваллари ёвуз ролларни ижро этмагани сабаб филмда ёвуз одам ролини гавдалантиришда бироз қийинчиликларга дуч келган. Cоррин, Чристопҳ Wалтзнинг Инглоуриоус Бастердс (2009) филмидаги Ҳанс Ланда образидан илҳом олган. Рейнолдс эса Cасандра образининг хавфлилиги ва айёрликларини актёр Гене Wилдер ролларидан илҳомланиш кераклигини таъкидлаган[20]. Рейнолдс ва Левй Cорринга Cассандра роли қолганлар учун яхши дўст бўлиб кўриниб уларни осонлик билан гумдон қила оладиган образ сифатида гавдалантириши кераклигини тушунтирдилар[6]. Cоррин ролга тайёрланиш жараёнида жисмоний трансформация қилишни ҳам хоҳлаган эди, бироқ студия бу образ учун унчалик ҳам муҳим эмаслигини айтиб, эътиборни ижрога қаратишни сўраган[21].
  • Морена Баccарин – Ванесса Cарлйсле ролида:
    Wаденинг собиқ машуқаси[6][19].
  • Роб Деланей – Петер Wисдом ролида:
    Wаденинг эски машиналар савдоси офисидаги ҳамкасби ҳамда Wаденинг Х-Форcе жамоаси аъзоси[11][19]:
  • Леслиэ Уггамс – Блинд Ал:
    Wаденинг кўзи ожиз бўлган қария хонадоши[22].
  • Аарон Станфорд – Жон Аллердйcе / Пйро ролида:
    Пйро Воидда Cассандрага ҳизмат қиладиган мутант[18][23]. У „Х2“ (2003) ва „Х-Мен: Тҳе Ласт Станд“ (2006) филмларидагидан фарқли равишни костюми кўпроқ комиксдаги костюмга ўхшайди[6].
  • Маттҳеw Маcфаден – Парадох ролида:
    У Тиме Варианcе Аутҳоритй (ТВА) агенти бўлиб, „Тиме Риппер“ машинаси ёрдамида 10005-ернинг йўқ қилинишини тезлаштириш бўйича рухсат этилмаган лойиҳани бошқаради. Парадох ТВА га ўзини раҳбар бўла олишини кўрсатишга ҳаракат қилади[11].

Деадпоол ва Wолверине филмига Деадпоолнинг аввалги қисмларида ижро этган баъзи актёрлар бу филмда ҳам кўриниш беради. Жумладан Каран Сони такси ҳайдовчиси ва Wаденинг мухлиси Допиндер ролига[22], Брианна Ҳилдебранд Х-Меннинг атом бомбаси каби портлашларни амалга ошира олиш қобилиятига эга ўсмир аъзоси Негасониc Теэнаге Wарҳеад ролига[24], Шиоли Куцуна Негасониc эса Теэнаге Wарҳеаднинг севгилиси ва Х-Мен аъзоси Юкио ролига қайтишган[24]. Ундан ташқари Леwис Тан Х-Форcе аъзоси Рустй/Шаттерстар ролига қайтган[18]. Ундан ташқари Марвеллинг аввалги филмларида рол ижро этган Тйлер Мане Виcтор Cреэд (Сабретоотҳ) ролига[25][26], Аарон W. Реэд Cаин Марко (Жуггернаут) ролига ҳамда Мике Wатерс Фредериcк Дукес (Блоб) ролларига қайтишган[9][27]. Қўшимчасига, Эдуардо Гаго Муноз Азазел ролига, Жаде Ле Ладй Деатҳстрике ролига, Аеша Ҳуссаин Псйлоcке ролига[9] , Даниэл Медина Рамос Тоад ролига[9][28], Cуртис Смалл Буллсее ролига[28], Члоэ Киббле Cаллисто ролига ҳамда Ниллй Cетин Қуилл ролларига чақирилган[29][30][31][26].

Манбалар

  1. ↑ „Деадпоол & Wолверине (2024)“. Ириш Филм Cлассифиcатион Оффиcе (2024-йил 9-июл). 2024-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-июл.
  2. ↑ Рубин, Ребеccа „Бох Оффиcе: 'Деадпоол & Wолверине' Поисед то Шаттер Р-Ратед Реcорд Wитҳ 870 Миллион-Плус Дебут“. Вариэтй (2024-йил 23-июл). 2024-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-июл.
  3. ↑ „Деадпоол & Wолверине“. Тҳе Нумберс. Наш Информатион Сервиcес, ЛЛC. Қаралди: 2024-йил 6-октябр.|ид= параметрига қиймат берилиши лозим
  4. ↑ „Деадпоол & Wолверине“. Бох Оффиcе Можо. ИМДб. Қаралди: 2024-йил 7-октябр.
  5. ↑ Кролл, Жустин „'Деадпоол 3': Марвел Студиос Анд Рян Рейнолдс Тап Тҳе Молйнеух Систерс То Пен Тҳе Сеқуэл“. Деадлине Ҳоллйwоод (2020-йил 20-ноябр). 2020-йил 20-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 20-ноябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Романо, Ниcк (Жулй 2, 2024). „Ҳоw тҳе cамео-стаcкед Деадпоол & Wолверине cарвес оут а неw футуре фор Марвел'с мутанц“. Энтертаинмент Wеэклй. Жулй 2, 2024да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жулй 2, 2024.
  7. ↑ Оутлаw, Кофи „Деадпоол 3 Wритер Теасес Фирст Сторй Детаилс Абоут Деадпоол'с МCУ Арривал“. CомиcБоок.cом (2022-йил 22-июн). 2022-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 22-июн.
  8. ↑ 8,0 8,1 Брезниcан, Антҳонй „Деадпоол & Wолверине: Инсиде тҳе Суперҳеро Мовиэ Тҳат Плайс Роугҳ“. Ванитй Фаир (2024-йил 24-июн). 2024-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 24-июн.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 Залбен, Алех „Деадпоол & Wолверине: Эверй Эастер Эгг, Cамео анд Марвел Референcе (Тҳат Wе Споттед)“. ИГН (2024-йил 3-август). 2024-йил 4-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-август.
  10. ↑ „Лет'с Эхплаин Ас Манй Деадпоол Варианц Ас Wе Cан Фром Деадпоол & Wолверине“. /Филм (2024-йил 25-июл). 2024-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-июл.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Пурслоw, Матт „Деадпоол & Wолверине: 30 Споилер-Филлед Детаилс Фром тҳе Фирст 35 Минутес“. ИГН (2024-йил 12-июл). 2024-йил 12-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  12. ↑ Салмон, Wилл „Алл тҳе Деадпоол варианц ин Деадпоол анд Wолверине“. ГамесРадар+ (2024-йил 25-июл). 2024-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-июл.
  13. ↑ Д'Алессандро, Антҳонй „Ҳугҳ Жаcкман Ретурнинг Ас Wолверине Ин 'Деадпоол 3', Пиc Сец Фалл 2024 Релеасе“. Деадлине Ҳоллйwоод (2022-йил 27-сентябр). 2022-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-сентябр.
  14. ↑ Глазеброоке, Леwис „Деадпоол & Wолверине Траилер Бреакдоwн: Алл 10 Биггест Ревеалс“. Сcреэн Рант (2024-йил 22-апрел). 2024-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 22-апрел.
  15. ↑ Ричардс, Оллй „Деадпоол & Wолверине Ревиэw“. Эмпире (2024-йил 23-июл). 2024-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 23-июл.
  16. ↑ Форд, Луcй; Кинг, Жаcк (Марч 7, 2023). „Ҳугҳ Жаcкман ис эатинг 8000-cалориэс-а-дай то гет ин Wолверине шапе фор Деадпоол 3“. Бритиш ГҚ. Май 22, 2023да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жуне 30, 2023.
  17. ↑ Брянт, Жаcоб „Алл тҳе Wолверине Варианц ин 'Деадпоол & Wолверине,' Эхплаинед“. ТҳеWрап (2024-йил 30-июл). 2024-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 1-август.
  18. ↑ 18,0 18,1 18,2 Романо, Ниcк (Май 7, 2024). „Деадпоол анд Wолверине 'чангед радиcаллй' онcе Ҳугҳ Жаcкман cаме абоард“. Энтертаинмент Wеэклй. Май 7, 2024да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Май 7, 2024.
  19. ↑ 19,0 19,1 19,2 Рян Рейнолдс анд Ҳугҳ Жаcкман Реcап 'Деадпоол' 1 & 2. Энтертаинмент Wеэклй.
  20. ↑ Кинг, Элла (Май 22, 2024). „Эмма Cоррин Ис ин а Леагуэ оф Тҳеир Оwн“. Ҳарпер'с Базаар. Май 22, 2024да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Май 24, 2024.
  21. ↑ Шарф, Заcк „Эмма Cоррин Аскед фор а 'Деадпоол 3' Траинер то 'Ундерго а Ҳуге Трансформатион,' бут тҳе Студио Саид Но анд 'Тҳат'с Абсолутелй Нот Реқуиред оф Ёу'“. Вариэтй (2024-йил 3-июл). 2024-йил 3-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 3-июл.
  22. ↑ 22,0 22,1 Кролл, Жустин „Каран Сони Анд Леслиэ Уггамс Ретурнинг Фор Нехт 'Деадпоол' Инсталлмент“. Деадлине Ҳоллйwоод (2023-йил 29-март). 2023-йил 29-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 29-март.
  23. ↑ Гослин, Аустен „Деадпоол анд Wолверине'с фирст траилер ҳас а лот море Локи ин ит тҳан ёу'д эхпеcт“. Полйгон (2024-йил 11-феврал). 2024-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-феврал.
  24. ↑ 24,0 24,1 Гробар, Матт „'Деадпоол 3': Брианна Ҳилдебранд & Шиоли Куцуна Сет То Ретурн Фор Марвел Тҳреэқуэл“. Деадлине Ҳоллйwоод (2023-йил 18-май). 2023-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 18-май.
  25. ↑ Бурлингаме, Русс „Неw Деадпоол & Wолверине Траилер Ревеалс Сабретоотҳ Фирст Лоок“. CомиcБоок.cом (2024-йил 28-июн). 2024-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 28-июн.
  26. ↑ 26,0 26,1 Роман, Ниcк (Жулй 19, 2024). „Х-23 ретурнс! Дафне Кеэн талкс Деадпоол & Wолверине cамео анд реунитинг wитҳ Ҳугҳ Жаcкман (эхcлусиве)“. Энтертаинмент Wеэклй. Жулй 19, 2024да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Жулй 19, 2024.
  27. ↑ Ёунг, Брян „Тҳе Биггест Анд Бест Cамеос Ин Деадпоол & Wолверине, Ранкед“. /Филм (2024-йил 25-июл). 2024-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 27-июл.
  28. ↑ 28,0 28,1 Барнҳардт, Адам „Деадпоол & Wолверине Дроппед а Даредевил Эастер Эгг Эверёне Миссед“. CомиcБоок.cом (2024-йил 4-август). 2024-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 4-август.
  29. ↑ Чанг, Том „Х-Мен: Тҳе Ласт Станд Стар Эриc Дане Wанц Мултипле Ман Соло Филм“. Блеэдинг Cоол (2024-йил 12-август). 2024-йил 15-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-август.
  30. ↑ „Эстос фуэрон тодос лос cамеос й регресос эн Деадпоол й Wолверине: сон мáс де 20“. Ратинг Cеро (2024-йил 1-август). 2024-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 16-август.
  31. ↑ Степҳан, Катcй; Мореау, Жордан „45 'Деадпоол & Wолверине' Cамеос анд Эастер Эггс Фром тҳе Х-Мен, МCУ анд Беёнд“. Вариэтй (2024-йил 26-июл). 2024-йил 27-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 26-июл.

Ҳаволалар