Дебиллик (лотинча дебилис — заиф) — олигофрениянинг енгил шакли; руҳий жиҳатдан тузук ривожланмай қолиш. Бунда абстракт тафаккур суст, нутқ бир қадар ривожланган, бирок, сўз бойлиги кам бўлади. Д.да беморни ўқитиш, айрим енгил-елпи ишларни ўргатиш, ижтимоий ҳаётга мослаштириш мумкин.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил