Дебораҳ Лаwлор – Британиялик эпидемиолог ва Бристол университети профессори. Бристол университетида тиббий тадқиқотлар кенгашининг эпидемиология бўлимида директор ўринбосари бўлган. Асосий фаолияти перинатал соғлиқ, репродуктив саломатлик, кардио-метаболик касалликларга оид ишлар. 2017-йилда Лаwлор ижтимоий ва жамоат тиббиётига қўшган ҳиссаси учун CБЕ мукофотига сазовор бўлган.

Дебораҳ Лаwлор
Таваллуди
Брадфорд
Миллати Британиялик
Соҳаси Эпидемиология
Машҳур ишлари Эпидемиология, репродуктив саломатлик, перинатал саломатлик, кардио-метаболик касалликлар

Таълими

Лаwлор Брефордда, ҳозирги Брефорд университети жойлашган ҳудудда таваллуд топган. Эдмунд Cампион мактабида, кейин Жосепҳ католик черковида А даражада таҳсил олган[1]. 1986-йилда биринчи тиббий таълимини Бристон университетида олган. Бир неча йиллар давомида Буюк Британия ва Мозамбикда тиббий тадқиқотлар олиб борган ва унинг ишлари кўпчилик эътиборига сазовор бўлган. Ишлари мазмунига кўра, халқ саломатлиги, ижтимоий-иқтисодий тенгсизлик ҳамда шу каби бошқа соғлиқни сақлашнинг ижтимоий муоммоларини омма эътиборига олиб чиққан. 1997-йилда Леэдс университетида халқ саломатлиги йўналиши бўйича магистрлик даражасига сазовор бўлган.

Фаолияти

Лаwлор фаолияти бўйича докторлик диссертацияси ёқлаганидан кейин, Тиббий тадқиқотлар кенгаши томонидан Бристолнинг ижтимоий-иқтисод бўлимига ўтказилди. У ерда эпидемиология бўйича профессорлик унвонини олди. Бундан ташқари Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактабида, Бредфорд университети, Аделайде университети ва Гарвард каби жойларда нуфузли лавозимларда ишлади. Лаwлор олиб борган тадқиқотларида узоқ вақт ҳомиладорликнинг бола ва она организмига таъсири, репродуктив саломатлик каби мавзулар ҳам ўрин олган. Қандли диабет, юрак-қон томир касалликларининг метаболизмга алоқасини ўрганган. Соғлиқни сақлаш тадқиқотлари миллий институтида ишлаган вақтлари репродуктив саломатликка оид бўлим яратган[2]. Лаwлорнинг диққатга сазовор ишларидан яна бири шундаки, у фарзанд кўришга уринаётган жуфтликлар учун ин-витро уруғлантиришнинг муваффаққиятли усулларини ишлаб чиқди. Бу эса ҳомиладорликни тўғри ташкил қилиш ва ҳомиласизликнинг сабабларини аниқлашга қаратилган эди[3]. У шу билан бирга, ўз-ўзини антенатал парваришлашга қарши салбий жиҳарлар, яъни перинатал, ҳомила вақти ва наслда-наслга ўтадиган кардио-метаболик муоммоларни ҳам эътиборга олган[4].

Лаwлор яна инференция технологияларига қизиққан. Бу сабабли инференция бўлиб, у орқали катта системалар таркибидаги муайян ҳодисанинг ҳақиқий таъсирини аниқлаш ҳисобланади. Лаwлор тадқиқотларида бу усулдан жуда кўп фойдаланган[5]. Бунда доир мақолалар чоп этган, усулларини қўллаб қувватлаган. Инференцияга йўл қўйиш тарафдори бўлган[6].

Дебораҳ таълим тизимига оид „салбий CВ“ даражасини киритишни таклиф қилди. Бу ҳақида қўлланма ҳам чоп эттирди. Унга кўра университетларда кириш имтиҳонлари учун О даражаси эмас, камроқ талаб қўйиладиган ўрта таълим сертификати бўлиши керак эканлиги, имтиҳонларни ўтказиш тартибига оид маслаҳатлар баён қилинган.

2021-йилда Лаwлор юрак-қон томир системаси фанлари бўйича ва клиник эпидемиологияда Британия юрак жамғармаси профессори бўлган[7].

Тақдирланиши

Лаwлор 2003-йилда Буюк Британия соғликни сақлаш вазирлигида илмий ходим лавозимига эга бўлди. 2006-йилда Тиббиёт фанлари академияси томонидан Соғлиқни сақлаш факултетининг ҳамкори сифатида сайланди. 2015, 2016, 2017, 2018-йилларда уни Тҳомсон Реутерс ўз дунёсида яшаган энг нуфузли илм ҳамжамиятидан бўлган олимларнинг энг яхши 1% рўйхатига киритган. 2017-йилда Лаwлор Британия империясидаги энг зўр ордени соҳибаси сифатида машҳур бўлди.

Манбалар

  1. ↑ Брадфорд Теачинг Ҳоспиталс НҲС Фоундатион Труст. „"CБЕ фор чилд ҳеалтҳ эхперт"“. ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Брадфорд_Теачинг_Ҳоспиталс_НҲС_Фоундатион_Труст. Қаралди: 2017-йил 12-феврал.
  2. ↑ Абоут Профессор Деббиэ Лаwлор" Университй оф Бристол
  3. ↑ тҳе Гуардиан „"Онлине ИВФ cалcулатор wилл предиcт чанcес оф фертилитй треатмент суccесс"“. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  4. ↑ (Н.д.). Ретриэвед 5 Марч 2019, фром „ҳттп://www.ивфпредиcт.cом/“. 2024-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 12-июн.
  5. ↑ Лаwлор, Д. А., Ҳарборд, Р. М., Стерне, Ж. А., Тимпсон, Н., & „Давей Смитҳ, Г.“.
  6. ↑ Лаwлор, Д. А., Тиллинг, К., & Давей Смитҳ, Г. (2016). Триангулатион ин аэтиологиcал эпидемиологй „Интернатионал Жоурнал оф Эпидемиологй,“.
  7. ↑ Тҳе БҲФ. „"Дебораҳ Лаwлор"“. Қаралди: 2023-йил 26-октябр.