Defektoskop

Дефектоскоп (лотинча: дефеcтус — камчилик ва ...скоп) — металл ва металлмас материаллардан қилинган буюмлардаги нуқсонлар (синиқлар, дарзлар ва бошқалар) ни буюмларга зиён етказмасдан аниқлаш учун мўлжалланган қурилма. Магнитли, рентген ва гамма нурларга, ултратовуш тўлқинларига, электр индуксия ҳодисасига асосланган, капилляр ва бошқа турлари бор. Муқим (стационар) қурилмалар, кўчма асбоблар, лаборатория асбоблари тарзида ишлаб чиқарилади. Муқим дефектоскопларда нуқсонларни ҳам аниқлаб, ҳам қайд қиладиган ва бир йўла баҳолаб кетадиган қурилмалар бўлади. Кучма дефектоскоплар милли (стрелкали) ихчам асбоб, ёруғлик ёки товуш сигналлари берадиган асбоб ва бошқалар билан таъминланади. Лаборатирияда ишлатиладиган дефектоскоп анча сезгир бўлади, кўпинча, оссиллограф ва рақамли индикатор билан таъминланади. Баъзи дефектоскоплар тез ҳаракатланаётган буюмлардаги нуқсонларни аниқлай олади ёки ўзи буюмга нисбатан ҳаракатланади. Жуда юқори температурагача қиздирилган буюмлардаги нуқсонларни аниқлаш учун мўлжалланган дефектоскоплар ҳам бор (қаранг Дефектоскопия).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |