Тақчиллик (иқтисодиётда) – илгари белгиланган, режалаштирилган ёки зарур даражадаги маблағ, ресурс, товарларнинг етишмаслиги, танқислиги. Тақчилликнинг ялпи миллий маҳсулот тақчиллиги, товарлар такчиллиги, бюджет тақчиллиги, тақчил молиялаштириш, тақчил иқтисодиёт каби кўринишлари мавжуд. Тақчиллик ҳар қандай даражада иқтисодий мувозанатни бузади, қарзларнинг тўпланиб боришига сабаб бўлади. Товарлар ва хизматлар тақчилликлиги халқ истеъмол моллари ва хизматларининг аҳоли талаб эҳтиёжларини қондириш учун етишмаслиги, уларни етарли даражада ишлаб чиқармаслик оқибатида юзага келади. Товар тақчиллиги иқтисодиётнинг беқарорлиги, ундаги мутаносибликнинг бузилиши, такрор ишлаб чиқаришнинг издан чиқиши оқибатидир. Уни бартараф этиш учун товар ишлаб чиқариш, товар импорти бозор талабига қараб кўпайтирилади. Бюджет харажатлари даромаддан ортиб кеца бюджет такчиллиги юзага келади. Бундай тақчиллик макроиқтисодиёт даражасида инфляция жараёнининг ривожланиб бораётганини, давлат молиясининг инқироз ҳолатида эканлигини кўрсатади. Давлат бюджетида тақчиллик бюджетнинг даромад қисмида 20%гача ёки ялпи миллий маҳсулотнинг 7—8% гача бўлишига йўл қўйилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Тақчиллик“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Т-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.