Декатрон [юн. дека — ўн ва (элек) трон] — ўнта катод гуруҳи бўлган ион асбоб; ўртасида анод ва катод жойлашган газ аралашмаси (водород, гелий, неон) тўлдирилган баллондан иборат. Электр импулсларни ҳисоблашда ва электр занжирларни узиб-улашда фойдаланилади. Иши электр импулси таъсирида анод ва катод орасидаги газда вужудга келадиган разряднинг бир томонга — бир катоддан иккинчисига (биринчисидан иккинчисига, иккинчисидан учинчисига ва ҳоказо, ўнинчи импулсдан кейин Д. дастлабки ҳола-тига қайтади) силжишига асосланган. Д. ҳисоблаш ва ўлчаш техникасида, ядро ва саноат электроникаси ва б.да қўлланади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил