Dekompression kasalliklar
Декомпрессион касалликлар — атроф муҳитда босимнинг тез ўзгариши натижасида рўй берадиган касаллик ҳолати. Асосан учувчиларда, ғаввосларда ва кессонда ишловчиларда (кессон касаллиги) учрайди. Анча юқори босимли муҳитдан бирмунча паст босимли муҳитга бирдан ўтилганда тўқималарда эриган азот пуфак-пуфак бўлиб ажралиб чиқади. Бу Д. к.га сабаб бўлади. Д. к.нинг оғир-енгиллиги организмнинг индивидуал хусусиятига, босимнинг ўзгариши даражасига ва ҳавода ёки сув остида қанча вақт бўлишга, газ пуфакчаларининг миқдори ва қаерда жойлашганлигига боғлиқ. Д. к. белгилари: мускул, бўғимлар ва тўш ости оғрийди, бадан қичишади, йўтал тутади, вегегатив нерв системаси, томирлар ва мия фаолияти бузилади, периферик нервларга шикает етади. Беморнинг ранги ўчиб, терлайди, кўнгли айниб қусади, боши айланади, ҳушдан кетади. Совқотганда, қон айланиши бузилганда оғриқ зўраяли. Беморнинг умумий аҳволидан келиб чиққан ҳолда даво буюрилади, кўпроқ юрак-томир ва нафас аъзолари фаоли-ятини яхшилайдиган доридармонлар берилади. Декомпрессия туфайли рўй берган ҳолатлар ҳар бирининг келиб чиқиш сабаби ва ривожланишига ка-раб, уни Д. к.нинг алоҳида тури деб фарқланади
Яна қаранг
Баландлик касаллиги, Кессон касаллиги).
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |