Декрет (лотинча деcретум — фармон, қарор) — олий ҳокимият ёки бошқарув органи чиқарган ва қонун кучига эга бўлган қарор. Дастлаб "Д." ибораси қад. Римда ишлатилган. Собиқ СССРда 1936-йилгача давлат ҳокимияти олий органларининг энг муҳим ҳужжатлари "Д." номи билан аталган. ҳозирги Франсияда Д.ни президент ва бош вазир чикаради, бунда президент Д.и бош вазир ёки тегишли вазир имзо чеккандан кейин юридик кучга эга бўлади. Франсия конституциявий тизимини қабул қилган Африкадаги бир неча давлатларнинг президентлари ҳам Д. чиқаради. Англия-саксония ҳуқуқий тизими мамлакатларида айрим суд қарорлари Д. деб аталади.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил