Delfinlar
Делфинлар (Делпҳининаэ) — тишли китлар туркумига мансуб сут эмизувчилар гуруҳи. Дарё Д.и (Платанистидаэ) ва делфинсимонлар (Делпҳинидаэ) оилаларини ўз ичига олади. Дарё Д.ининг уз. 1,5–3 м, кўкрак сузгичлари калта ва кенг , тумшуги узун ва ингичка, тишлари кўп (104 дан 242 гача), кўзлари ожиз (ганг Д.да кўз гавҳари бўлмайди). Асосан Жан. Америка (лаплат Д.) ва Жан. Осиё (ҳинд Д., Хитой кўл Д.) дарёларида тарқалган. Делфинсимонларнинг уз. 1,2–3 м, айрим турлари (косатка) 10 м гача. Кўпчилигида орқа сузгичи бўлади, тумшуги чўзиқ, тишлари 50 тадан кўпроқ, дум сузгичининг кейинги учи чуқур кесилган. Бош мияси шарсимон, ярим шарлари пўстлоғида жуда кўп пуштачалари бор. Д.да кицимонларга нисбатан эхолокация ва эшитиш органи яхши ривожланган (бир неча ўн Гс дан 150— 196 Гс гача частоталик акустик тебранишларни қабул қилади). Товуш сигналлари орқали ўзаро алоқа қилади. Эхолокация органи бошининг ҳаво тўпловчи бўшлиқларида жойлашган. Соатига 55 км тезликкача суза олади (косатка). 3—5 йилда балоғатга етади. Боласини 4—6 ой эмизади. Йирик Д. 50, майдалари 30-йилгача яшайди. Овозга тақлид кила олади, қўлга осон ўрганади. Океанариумларда боқилганида кўпайиши ҳам мумкин. Д.нинг 50 тури маълум. Оқ биқин Д. ва афалина деярли ҳамма денгизларда учрайди. Крра денгизда фақат оқ биқин Д., шим. денгизларда шим. кицимон Д., косаткалар тарқалган. Кўпчилик турларини овлаш ман қилинган.
| Делфинлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Адабиёт
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |