Деликт – (лот . делиcтум – бузилиш, айб) (фуқаролик, маъмурий, интизомий ҳуқуқбузарлик) . Деликт атамасининг ўзи Ўзбекистон қонунчилигида қўлланилмайди. Фуқаролик ҳуқуқида бир шахснинг фуқаролик ҳуқуқбузарлиги натижасида бошқа шахсга мулкий зарар етказиши туфайли деликт жавобгарлиги юзага келади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 985-моддасида ғайри-қонуний ҳаракат (ҳаракацизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар шахс томонидан тўлиқ қопланиши лозим.

Қонунда зарарни тўлаш мажбурияти зарар етказувчи бўлмаган шахсга юклатилиши мумкин. Қонун хужжатларида ёки шартномада жабрланувчиларга зарарни тўлашдан ташқари товон тўлаш мажбурияти белгилаб қуйилиши мумкин. Зарар етказган шахс, агар зарар ўз айби билан етказилмаганини исботласа, зарарни тўлашдан озод қилинади. Қонунда зарар етказган шахснинг айби бўлмаган тақдирда хам зарарни тўлаш назарда тутилиши мумкин. Қонуний ҳаракатлар туфайли етказилган зарар қонунда назарда тутилган холларда тўланиши лозим. Агар зарар жабрланувчининг илтимоси ёки розилиги билан етказилган бўлса, зарар етказган шахснинг ҳаракатлари эса жамиятнинг ахлоқий принсипларини бузмаса, зарарни тўлаш рад этилиши мумкин[1].

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси