Делос (ҳозирги Дилос) — Эгей денгизидаги орол. Юнонистоннинг йирик линий маркази (Аполлон ибодатхонаси). Делос юнон-форс урушларипан кейин 1-Афина денгиз иттифоқининг маркази ва Делос иттифоқинит хазинаси сақла-надиган жой сифатида (милоддан аввалги 454 йилгача) йирик аҳамиятга эга бўлган. Юнонистондан Кичик Осиёга ўтадиган асосий йўл Делос орқали ўтган. Эллинизм даврида халқаро савдо муносабатларида катта рол ўйнаган (қул савдоси маркази). Делос Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Адабиёт

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил