Делта — АҚШнинг Колорадо штатидаги Делта округининг маркази ва аҳоли гавжум муниципалитетлардан бири бўлган уй бошқаруви муниципалитети[2]. 2020-йилги АҚШ аҳолини рўйхатга ишлари вақтида шаҳар аҳолиси 9,035 кишидаб иборат бўлган. Гранд Меса, Гуннисон ва Унcомпаҳгре миллий ўрмонларининг Америка Қўшма Штатлари ўрмон хизмати штаб-квартираси Делтада жойлашган.

Делта, Cолорадо
Уйда бошқарувчи муниципалитет[1]
Скйлине оф Делта, Cолорадо
Мамлакат АҚШ
Аҳолиси
 (2020)
9,035 киши
Зичлиги 681 киши/км2

Тарихи

Делта Уте аҳолиси ва илк кўчманчилар учун савдо нуқтаси сифатида қурилган. Форт Унcомпаҳгре қисми 1828-йилда бунёд этилган[3].

Шаҳар, Унcомпаҳгре дарёсининг Гуннисон дарёсига оқиб ўтадиган делтасида жойлашганлиги сабабли шу ном билан номланган[4]. Шаҳар 1882-йилда ташкил этилган[5].

Географияси

Делта жануби-ғарбий Делта округида жойлашган, координаталари: 38°44′27″Н 108°3′48″W / 38.74083°Н 108.06333°W / 38.74083; -108.06333 (38,740879, −108,063423)[6]. Шаҳар маркази Гуннисон дарёсининг жанубида ва Унcомпаҳгре дарёсининг шарқида жойлашган. Шаҳар чегаралари Гуннисон бўйлаб шимолга, ҳозир „Шимолий делта“ деб номланувчи ҳудудга, сўнгра ғарбга 6 миля (10 км) узоқликка қадар чўзилган. АҚШнинг 50-йўналиши бўйлаб Wестwиндс аэропортигача бориши мумкин.

2020-йилги Америка Қўшма Штатлари аҳолини рўйхатга олиш ишлари вақтида шаҳарнинг умумий майдони 8,659 акр (35.043 км2) ташкил этган, шу жумладан, 164 акр (0.665 км2) га яқин майдон сув ҳавзасидан иборатлиги аниқланган.

Делта Колорадо Ғарбий Нишаб минтақасининг бир қисми ҳисобланади.

Демографияси

Аҳоли ўсиш тарихи
Йил Аҳоли %±
1890470—
1900819743%
19102 3881 916%
19202 62398%
19302 938120%
19403 717265%
19504 097102%
19603 832−65%
19703 694−36%
19803 93164%
19903 789−36%
20006 400689%
20108 915393%
20209 03513%
АҚШ аҳолисини ро'йхатга олиш

2010-йилги аҳолини рўйхатга олиш[7] ҳолатига кўра, шаҳарда 8915 киши, 3530 хонадон ва 2337 оила истиқомат қилган. Аҳоли зичлиги 1,682.1 инҳабитанц пер сқуаре миле (649.5/км2) ни ташкил этган. Ўртача зичлиги 721.7 пер сқуаре миле (278.6/км2) бўлган 3825 та уй-жой мавжуд эди. Шаҳарнинг ирқий таркиби 82,2 % оқ танлилар, 0,2 % афроамерикаликлар, 1,1 % тубжой америкаликлар, 0,7 % осиёликлар, 12,5 % бошқа ирқлар ва 3,1 % икки ёки ундан ортиқ ирқлардан иборат авлод вакиллари эди. Ҳар қандай ирқга мансуб испан ёки латинолар аҳолининг 26,1 фоизини ташкил этган.

Шаҳрда 3530 та хонадон мавжуд бўлиб, улардан 30,3 фоизи 18 ёшгача бўлган болалар, 49,3 фоизи эр-хотинлар, 11,6 фоизи эри бўлмаган бевалар, 33,8 фоизи оиласизлар эди. Барча уй хўжаликларининг 30,0 % жисмоний шахслардан иборат бўлиб, 14,8 %и 65 ёш ва ундан катта бўлган ёлғиз яшайдиган қариялардан таркиб топган. Уй хўжаликларининг ўртача катталиги 2,49, оиланинг ўртача катталиги 3,08 кишига тенг эди.

Шаҳар аҳолиси ёши жуда хилма0хил бўлиб, 26,7 % 18 ёшгача, 8,2 % 18 ёшдан 24 ёшгача, 23,2 % 25 ёшдан 44 ёшгача, 24,5 % 45 ёшдан 64 ёшгача, 17,5 % 65 ёш ёки ёши каттароқлардан иборат. Ўртача умр ёши 38,0 ёшни ташкил этди. Ҳар 100 аёлга 93,8 эркак тўғри келади. 18 ва ундан катта ёшдаги ҳар 100 аёлга эса 91,0 нафар эркак тўғри келади.

Санъати ва маданияти

Асосий кўчадаги тарихий Миср театри

Форт Унcомпаҳгре 1828-йилда қурилган бўлиб, Антоине Робидоух томонидан мўйна савдо нуқтаси сифатида ташкил этилган. Экскурсия давомида гидлар, уша давр либосларини кийиб, қундузларни тузоққа туширадилар, теридан либос тикадилар, ўқ учларини камарларига тақадилар ва темирчилик ишларини бажарадилар[8]. Буларнинг бари ўша давр муҳитини кўрсатиш мақсадида ташкиллаштирилади.

Туризми

Шаҳардан Гранд Меса тоғ тизмасини кўриш мумкин. Бу дунёдаги энг катта текис тепаликка эга бўлган тоғ ҳисобланади.

Парклар:

  • Поw Wоw Арбор
  • Моунтаин Виэw павилони
  • Рилей павилони / Cлеланд боғи
  • Соя Павилион ороли
  • Cоттонwоод Парки
  • Эмералд Ҳиллс Парки[9]

ОАВ

Асосий газета — Делта Cоунтй Индепендент, ҳар ҳафта чоршанба кунлари нашр этилади. Маҳаллий китобхонлар, шунингдек, округ бўйлаб 15 000 дан ортиқ нусхада тарқатадиган бепул тарқатма "Тҳе Ҳигҳ Cоунтрй Шоппер"ни ҳам ўқишлари мумкин. Шаҳарнинг Фаcебоок саҳифаси ҳам мавжуд бўлиб, уни ҳар ким кузатиши мумкин.

Инфратузилмаси

Транспорт

Монтросе минтақавий аэропорти Делтадан 21 миля (34 км) жанубда жойлашган, у авиакомпанияларга хизмат кўрсатадиган энг яқин аэропорт ҳисобланади. Гранд Жунcтион эса Делтадан 39 миля (63 км) шимолда жойлашган, шунингдек, режалаштирилган авиакомпаниялар ҳаракати, жумладан, ҳар бир йўналишда ҳар куни Калифорния Зепҳйр жўнайдиган Амтрак поэзд стансияси ҳам мавжуд. Делта Колорадонинг Бустанг тармоғининг бир қисми ҳисобланади. У Дуранго-Гранд Жунcтион Оутридер линиясида жойлашган[10].

Асосий магистраллар

  • 50-сонли АҚШ автомагистрали шарқдан ғарбга қараб 12 штатни кесиб ўтади ва Сакраменто (Калифорния) ва шаҳарни Мериленд штатидаги Океан Cитй билан боғлайди. Колорадода, асосий кўча сифатида Делта ҳудуди орқали ўтади ва шаҳарни Монтросе, Гранд Жунcтион ва Пуэбло билан ҳам боғлайди.
  • Штат автомагистрали 65 Делтадан 61-миля (98 км) шарқда жойлашган, 92-Штат автомагистралидан шимолроқдан, Гранд Меса устидан ўтиб, Палисаде яқинидаги Давлатлараро 70-магистралга қадар чўзилган.
  • Давлат автомагистрали 92 Делтада, Асосий кўча ва Биринчи кўча чорраҳасида бошланади. У 73 миля (117 км) шарқда, Блуэ Меса сув омбори ва Cуреcанти миллий дам олиш зонаси яқинидан ўтиб яна АҚСҲ 50 магистрали билан учрашади.

Соғлиқни сақлаш

Делта округи мемориал касалхонаси шаҳар ва унинг атрофидаги ҳудудларга хизмат кўрсатади. Асосий шифохонадан ташқари, яна еттита ихтисослашган клиникалар мавжуд[11]. 2021-йил апрел ойида Делта полиция бўлимида CОВИД-19 эпидемияси содир бўлди. Бу воқеа Колорадодаги барча биринчи тиббий ёрдам кўрсатувчилар учун CОВИД-19 ваксинаси бепул тақдим этилганидан тўрт ой ўтгач содир бўлган эди.

Мактаблар

Делта муниципаллиги округ мактабининг бир қисми бўлиб, унга Cедаредге, Cраwфорд, Ҳотчкисс ва Паониа округлари ҳам киради. Мактаб ҳудуди 2020-2021-ўқув йилида 4792 нафар ўқувчига таълим берган[12].

Таниқли одамлари

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Аcтиве Cолорадо Муниcипалитиэс“. Cолорадо Департмент оф Лоcал Аффаирс. 2009-йил 12-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-октябр.
  2. ↑ „Финд а Cоунтй“. Натионал Ассоcиатион оф Cоунтиэс. 2011-йил 31-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 7-июн.
  3. ↑ „А Ҳисторй & Ҳеритаге Ҳотбед“. Делта Cоунтй Cолорадо Тоурисм. 2012-йил 2-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-сентябр.
  4. ↑ Даwсон, Жоҳн Франк. Плаcе намес ин Cолорадо: wҳй 700 cоммунитиэс wере со намед, 150 оф Спаниш ор Индиан оригин. Денвер, CО: Тҳе Ж. Франк Даwсон Публишинг Cо., 1954 — 17-бет. 
  5. ↑ „Делта, Cолорадо“. Cитй-Дата.cом. Қаралди: 2012-йил 7-сентябр.
  6. ↑ „УС Газеттеэр филес: 2010, 2000, анд 1990“. Унитед Статес Cенсус Буреау (2011-йил 12-феврал). Қаралди: 2011-йил 23-апрел.
  7. ↑ „У.С. Cенсус wебсите“. Унитед Статес Cенсус Буреау. Қаралди: 2008-йил 31-январ.
  8. ↑ „Степ баcк ин тиме…“. Абоут Делта Cолорадо. 2022-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
  9. ↑ „Арчивед cопй“. 2014-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 31-январ.
  10. ↑ „Бустанг Счедуле“. РидеБустанг. CДОТ. 2019-йил 15-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
  11. ↑ „Оур ҳисторй“. Делта Cоунтй Мемориал Ҳоспитал (2020). 2013-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 5-март.
  12. ↑ „Ҳоме - Делта Cоунтй Жоинт Дистриcт Но. 50“. Делта Cоунтй Счоол Дистриcт. Делта Cоунтй Счоол Дистриcт. 2020-йил 27-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-октябр.

Адабиётлар

  • Боровский, Ларри ва Клири, Брук, „Делтанинг шоҳлар қироли: Миср театри ва банк тунги жиннилиги“. Колорадо мероси ёзи, 2002 йил: бет. 2 – 15
  • Фергюсон, Оливия Спалдинг, „Делта округи тарихининг эскизи“. Колорадо журнали 5 (1928 йил октябр): бет. 161 – 164
  • 9781607321439 Wебер, Wиллиам; Wиттманн, Роналд. Cолорадо флораси электрон манба, Ғарбий қиялик: қон томир о'симликлар учун дала қўлланмаси/ Wиллиам А. Wебер, Роналд C. Wиттманн. Боулдер, Cолорадо: Боулдер, Cоло. : Колорадо университети матбуоти 2012, 2012 — 532-бет. ИСБН 9781607321439. 

Ҳаволалар