Demerdash masjidi
Демердаш масжиди (арабча: مسجد الدمرداش) – Қоҳира шаҳрининг Ал-Вайлий туманида жойлашган масжид ва мақбара. Мамлуклар даврида милодий 1523-йилда қуриб битказилган. Масжид Аббоссия ҳудудидаги Демердаш шифохонаси ёнида жойлашган бўлиб, Айн Шамс Университети таркибига киради[1]. Масжидга Шайх Демердаш номи билан машҳур Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн ал-Амирнинг номи берилган бўлиб, унинг қабри масжид ичида жойлашган[2].
| Масжид | |
Демердаш масжиди
مسجد الدمرداش | |
| Мамлакат | |
| Жойлашуви | Ал-Вайли, Қоҳира |
| Координаталар | 30°04′31″Н 31°16′38″Э / 30.075166°Н 31.277294°Э |
| Меъморий услуб | Мамлук меъморчилиги |
| Бинокорлик санаси | милодий 1523-йил |
| Бино майдони | 110 м2 (1,200 кв фт) |
| Гумбазлар сони | 1 |
| Гумбазлар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Миноралар сони | 1 |
| Ҳолати | масжид ва мақбара |
Тарихи
Масжид ХВИ аср бошларида Мисрда Мамлуклар даврида қурилган. Масжид қурилган ер дастлаб султон Қайтбай томонидан Сиди Демердашнинг хизматларига миннатдорчилик сифатида совға қилинган. Шу ерда у учун масжид барпо этилган. Усмонийлар даврида 1524-йилда Сиди Демердаш вафот этган ва масжиднинг бир бурчагига дафн қилинган[1].
Демердаш масжиди ва унинг атрофидаги бино-иншоотлар Мисрга франсузларнинг юриши вақтида франсуз қўшинлари томонидан таланган[2].
2018-йилда масжидда ўғриликлар авж олгани ҳақида хабар берилган, шунингдек, маҳаллий аҳоли масжид ҳожатхоналари жуда ёмон аҳволда эканидан шикоят қилган[3].
Меъморчилиги
Асосий масжид биносининг майдони тахминан 110 квадрат метрни ташкил қилади. Масжиднинг устки қисми пиёзсимон гумбаз билан қопланган бўлиб, гумбазнинг пастки қисмида 16 та кичик тешик мавжуд, уларнинг 8 таси дераза сифатида очиқ, қолган 8 таси эса фақат безак учун ёпиқ туради. Масжиднинг тўрт бурчагида 3 тадан катта муқарнас жойлашган[2].
Масжид ичида Сиди Демердашнинг қабр жойи минбарнинг шимолий томонида, масжиднинг бир бурчагида жойлашган. Унинг қабри йўнилган ёғочдан ясалган зариҳ панжара билан ўралган. Масжиднинг ғарбий қисмида Миср хедивларидан бири Ҳасан афандининг хотинларидан бирига тегишли қабр жойлашган. Шарқий қисмида эса яна бир қабр мавжуд бўлиб, у Синан пошога тегишлидир[2].
Галерея
-
Масжид ва унинг ёнидаги Пошо саройи, 1897-йил
-
Масжиднинг ички қисми
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „архив нусхаси“ (ар). акҳбарак.нет. 2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „архив нусхаси“ (ар). www.албаwабҳнеwс.cом (2017-йил 17-июн). 2023-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.
- ↑ „ар:مسجد "الدمرداش".. وكر للصوص واستغاثات من المصلين“ (ар-эг) (2018-йил 3-март). Қаралди: 2023-йил 14-ноябр.